Мусулмон ҳуқуқи - жаҳондаги асосий ҳуқуқий тизимдлардан бири (континентал ва англосаксон ҳуқуқ тизимлари билан бир қаторда). Араб халифалигида ВИИ—Х асрларда юзага келган Мусулмон ҳуқуқининг асосий моҳиятини ислом талабларидан келиб чиқадиган, мусулмонларнинг ўзаро муомала ва ахлоқ қоидалари ҳамда уларни бузганликлари учун қўлланиладиган (одатда, диний рухдаги) жазолар ташкил этади (қаранг Шариат). Қур'он, сунна, ижмо, қиёс, урф-одат Мусулмон ҳуқуқининг асосий манбалари ҳисобланади. Мусулмон ҳуқуқи фақат мусулмонлар ўртасидаги муносабатларда амал қилади. Бирок, мусулмонлар аҳолининг асосий кўпчилигини ташкил этган Осиё ва Африка мамлакатларида ҳам Мусулмон ҳуқуқининг мавқеи кучли бўлишига карамай, у янги ижтимоий муносабатларни ҳисобга олган ҳолда қонун ва одатлар билан тўлдирилиб келинган. Шунинг учун диний Мусулмон ҳуқуқи билан мусулмон давлатлари ҳуқуқини фарқлаш лозим. 1869— 1877 йилларда Мусулмон ҳуқуқининг мажбурият ва про-сессуал нормалари кодификациялаш асосида, Усмонли турк империясида фуқаровий кодекс вазифасини бажарган ал-Мажалла эълон қилинди. Мусулмон ҳуқуқи Туркияда 1926, Ливанда 1932, Сурияда 1949, Ироқда 1951-йилгача амалда бўлди. Бу кодекснинг таъсири қисман Иордания, Исроил ва Кипрда ҳам сақланган. ХИХ асрнинг 2-ярмидан бошлаб мусулмон мамлакатларида Ғарбий Европа мамлакатларининг ҳуқуқидан фойдаланиш асосида жиноят, савдо, процессуал ва бошқа кодекслар қабул қилинди. М.х,. оила, мерос ва бошқа муносабатларни тартибга солишда муҳим ўрин тутади. Мусулмон ҳуқуқининг бу тармоқларини кодекслаш МАП, Сурия, Ироқ, Иордания, Тунис, Марокаш, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа мамлакатларда махсус қонунлар қабул қилиш шаклида амалга оширилмоқда. Айрим араб мамлакатларида, Ҳиндистон, Покистон, Индонезия ва бошқа мусулмонларнинг шахсий мақоми (статути) масалалари юзасидан (айрим масалалар бўйича мусулмон бўлмаганларга нисбатан ҳам) кодекслаштирилган Мусулмон ҳуқуқининг таъсири сақланиб қолган. Бир қанча араб мамлакатларининг конституцияларида Мусулмон ҳуқуқи қонунчиликнинг асоси ҳисобланиб, фуқаролик ҳуқуқи ва бошқа соҳаларда уни қўллашга рухсат этилади; бу мамлакатларда шариат асосида иш кўрадиган судлар сақланган. Шарқий ва Марказий Африкадаги айрим мамлакатларда Мусулмон ҳуқуқи оддий ҳуқуқ тарзида қўлланади.

Аъзамжон Раҳмонов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил