Musulmonlar byurosi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мусулмонлар бюроси (Мусбюро) — Туркистон миллий коммунистлари томонидан ташкил қилинган раҳбар ташкилот (1919—20). Туркистон Коммунистик партияси (ТКП)нинг 2-ўлка конференсиясида — Т. Рисқулов (раис), Н. Хўжаев, А. Муқитдинов, Й. Иброҳимов, Ю. Алиев (аъзолар)лардан иборат таркибда тузилди (1919.30.03, Тошкент). 1918-йил 1 ва 6-апрелда ТКП ўлка комитетининг вазифа ва функсияларини белгилаб берди. Мусулмонлар бюросига "Иштирокиюн" (ҳозирги "Ўзбекистон овози") газ.сига муҳаррирлик қилиш вазифаси юклатилди. 1918-йил 23-апрелда бўлган йиғилишида Фарғона водийсидаги кескин сиёсий вазият му-ҳокама қилинди: совет ҳокимиятидан вазиятни барқарорлаштириш, иқтисодиётни тиклаш учун қўрбошилар ва уларнинг йигитларига умумий афв эълон қилиш, аҳолини тинч меҳнатга қайтариб вайрон қилинган хўжаликни қайта тиклаш, совет ташкилотлари ва кизил армия сафларини миллатчилик, буюк давлатчилик шовинизми ва мустамлакачилик руҳидаги унсурлардан тозалаш, арман дашнокдарини қуролсизлантириш (қаранг "Дашнақсутюн"), миллий зулмга чек қўйиш, Фарғона вило-ятига махсус комиссия юбориш каби кескин талабларни қўйишди.
Мусулмонлар бюроси ўз сафларига миллий раҳбарларни бирлаштириб, совет режимининг мустамлакачилик сиёсатини танқид қилди. Унинг фаолиятида А. Авлоний ва Мунавварқори ҳам иштирок қилди. Мусулмонлар бюросининг сўнгги 3-конференсияси (1920.20—27.1 )да Турккомиссиянинг тазйиқи билан ўз фаолиятини тўхтатди.
Адабиёт
- Мусбюро РКП (б.) в Туркестане, 1, 2 и 3 Туркестанские Краевиэ Конференсии РКП. 1919—1920 гг. с введением тов. Рискулова. Т., 1922; Рискулов Т., Революсия и коренное население Туркестана. Част И. 1917-1919 гг., Т., 1925; Ражабов Қ., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (1917— 1924-йил), Т., 2002.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |