Musulmonqul
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
- Википедияда исми Мусулмон бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Мусулмонқул (тахминан 1794—1852) — Қўқон хонлигидаги қипчоқлар раҳбари. 1844-йилгача Андижонда қўшинлар бошлиғи (ботирбоши). 1847-йилдан мингбоши. Қўқонни Бухоро амири Насруллохон ҳужумидан мудофаа этиш раҳбарларидан бири (1842). Асли қипчоқларнинг қулон уруг'идан бўлган[1]. Қўқон хони Шералихоннинг солиқ сиёсатига қарши хонликнинг қатор туманларида қўзғолонлар кўтарилган. 1845-йил Ўшдаги қўзғолонни бостириш учун Мусулмонқул юборилган. Унинг йўқлигидан фойдаланган Мурод (Олимхоннинг ўғли) Шералихонни ўлдириб, ўзини хон ҳамда Бухоро амирининг ноиби деб эълон қилган. Қўқонликлар бундан норози бўлиб, уни қўллаб-қувватламаганлар. Мусулмонқул бу воқеалардан хабардор бўлиб, қизини Шералихоннинг ўғли Худоёрхонга турмушга беради ва у билан бирга Қўқонга келиб, бир неча кунгина хон бўлган Муродни ўлдиради, ёш Худоёр хон деб эълон қилинади. Мусулмонқул эса муваққат ҳоким бўлади. Шу даврдан бошлаб Қўқонда фақат қипчоқларнинг ҳукмронлиги бошланади. Мусулмонқул хоннинг ёшлигидан фойдаланиб, хонликни деярли мустақил равишда ўзи бошқаради. 1852-йил фарғоналик мулкдорлар тошкентликлар ёрдамида қипчоқлар ҳокимиятига қарши қуролли кураш бошлашган. Билқиллама жангида (Фарг'онанинг шарқида) қипчоқлар енгилган. Мусулмонқул шу жангда ўлдирилган.
Адабиёт
- Бобобеков ҳ., КЎқон тарихи, Т., 1996; Бейсембиев Т. К., "Тарихи -и ЛЛЖахрухи" как исторический источник, Алма-Ата, 1987.[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |