Мутаассиблик - (араб. متعصب ва грек. Φανατισμός тарж. фанатизм) - маълум бир мафкура ва қарашларга, айниқса, диний-фалсафий, миллий ва сиёсий соҳаларда ҳаддан зиёд, кўр-кўрона ва ҳиссиётларга берилиб эргашиш ва уларга амал қилиш. Қандайдир тушунчаларга, эътиқодга ёки дунёқарашга содиқликнинг энг соънгги даражаси.
Мутаассибликнинг энг кенг тарқалган кўриниши бу - диний мутаассиблик. Мутаассиблик, фанатизм - бирон эътиқодга ёки дунёқарашга ўта берилганлик, бошқа ҳар қандай қарашларга тоқат қила олмаслик (мас, диний М.).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиётлар

Манбалар