Mutallib Abbosov
Муталлиб Аббосов (1924-йил Наманган – 1982-йил) – театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1967)[1]. Тошкент бадиий ўқув ишлаб чиқариш комбинатида таҳсил олган (1939–1941). 1941-йилдан Наманган театрида рассом, бош рассом. Дастлаб этнографик аниқлик яратиш йўлидан борган Аббосов ижодида бадиий образлилик асосий тамойилга айланади, унинг ҳар бир спектакли ўзига хос бадиий ечими билан ажралиб туради. „Нурхон“, „Отелло“ (1954), „Ганг дарёсининг қизи“ (1956), „Равшан ва Зулхумор“, „Қирол Лир“ (1959) ва бошқа 60–70-йилларда „Сарвқомат дилбарим“, „Гули сиёҳ“, „Навоий Астрободда“, „Лайли ва Мажнун“, „Ҳалима“, „Машраб“, „Юсуф ва Зулайҳо“ каби спектакилларга саҳна безаклари яратди. Аббосов ранг-тасвир, маҳобатли ҳайкалтарошлик („Мотамсаро она“ ҳайкали, Наманганда) соҳасида ҳам ижод қилган.
Манбалар
- ↑ „“Уч паҳлавон” ҳайкали - ўзбек, тожик ва қирғиз халқлари дўстлиги рамзи“ (2020-йил 2-март). Қаралди: 2026-йил 5-май.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |