Муталлиб Аҳмедович Усмонов (1924.10.12, Андижон вилояти, Избоскан тумани — 1994.18.12, Тошкент) — исломшуносфайласуф олим. Фалсафа фанлари доктори (1979), профессор (1993). Урта Осиё университетининг шаркшунослик фтини (1952), Москвадаги Ижтимоий фанлар академиясини (1961) тугатган. Андижондаги туман ва вилоят газеталари муҳаррири, вилоят маданият ишлари бошкармаси бошлиғи (195257). 1961—65 йилларда партия органларида ишлаган. Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида бўлим мудири (196581; 198490), собиқ СССРнинг Афғонистондаги элчихонасида маслаҳатчи (1981—84), Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида етакчи консултант (1991 — 1994). Айни вақтда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида Қуръони каримни таржима қилиш гуруҳининг ва шу интдаги исломшунослик бўлимининг бошлиғи (1990—1994). У.нинг илмий фаолияти ислом дини, унинг ақидалари, маросимларига, Қуръон шарҳларига бағишланган. У. атеизм ҳукмронлик қилган советлар тузуми даврида Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Қуръони карим таржимаси ва илмий шарҳига қўл урган, бу борада кўплаб илмий оммабоп китоблар нашр этган. У.нинг масъул муҳаррирлигида "Ислом" маълумотномаси (1986; 1нашри), "К,уръони каримнинг ўзбек тилидаги илмий изохли таржимаси"нинг академик нашри чоп этилган (2004).

Манбалар

  • Диний ақидалар ва уларнинг моҳияти, Т., 1972; Ислом ақидалари ва маросимлари, Т., 1975; Қуръони карим ва жаноби Расулуллоҳнинг амаллари, Т., 1992.