Mutatsionizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мутационизм — йирик ўзгаришлар туфайли эволюсияни сакраш йўли билан содир бўладиган жараён сифатида қарайдиган биологиядаги консепсия. М.нинг асосчиси эволюсиянинг мутацион назариясини яратган Х. Де Фриз ҳисобланади. М.га биноан макромутациялар ёки салтациялар деб аталган йирик ўзгаришлар бошланғич тур индивидларида вужудга келиб, янги ҳаётий формаларни ҳосил қилади. Бу формалар муҳитнинг қулай шароитларида янги турларнинг бошланғич манбаи сифатида намоён бўлади. М. ирсий ўзгаришни эволюсиянинг ҳаракатла-нувчи бош кучи сифатида тан олади; табиий танланишнинг вазифаси мутация туфайли вужудга келган турларни сақлаб қолиб, муҳит шароитига мос келмайдиганларини нобуд этишдан иборат, деб ҳисоблайди. Бундай дунёқарашлар преадаптацион (Л. Кено ва Ч. Девенпор), салтацион (Р. Голдшмидт), гибридогенез (Я. Лоци) каби назарияларнинг ҳам асосини ташкил этади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |