Mutavalli
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мутавалли (араб. — ишбоши, бошқарувчи) — ислом тарихида вақф мулкига ва ундан келадиган даромадга васийлик қилувчи, уни тақсимловчи диний амалдор. Вақф ерларини ижарага бериш, вақф мулкида хўжалик ишларини юритишни ҳам М. бажарган. Хорижий Шарқ мамлакатларида М.лар ҳозир ҳам бор, улар вақфларни бошқаради. Айрим мусулмон мамлакатларида М. йирик зиёратгоҳлар (мақбара, мозор ва бошқалар)ни, улардан келадиган даромадларни ҳам бошқаради. Ўзбекистонда масжиднинг хўжалик ва молия ишларини бошқарувчилар М. дейилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |