“Мутавассит” – Абдураҳмон Жомийнинг муаммога оид асари. Тўлиқ номи – “Рисолаи мутавассит дар муаммо” (“Муаммо” илмига оид ёзилган ҳажми ўртача рисола). Жомий ушбу рисоланинг ёзилиши сабабини муаммо қоидалари бўйи­ча ғазал ёзгани, бу усул олдин мавжуд бўлмагани ҳамда олдин ёзган “Ҳулят ул-ҳулал” рисоласидаги муаммони ечиш қоидаларини соддароқ қилиб тушунтирмоқчи бўлгани билан изоҳлайди.

Алишер Навоий “Хамсат ул-мутаҳаййирин”да ушбу рисола бўйича Жомий ҳузурида таълим олганини қайд қилади[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Хамсат ул-мутаҳаййирин.