Мута жанги 629-йили сентабрда Шом (ҳозирги Сурия) да бўлиб ўтади. Мусулмонлар қўшини Зайд ибн Ҳориса бошлиқ 3 минг кишидан Византия қўшини эса император Ираклий (610-641) бошлиқ 100 000 (Ал-Воқидийга кўра) ёки 200 000 (Ибн Ис'ҳоқга кўра) кишидан иборат эди. Жанг жуда шиддатли кечади. Византия қўшини мусулмонлар қўшинини қуршаб олади. Жангда аввал Зайд ибн Ҳориса кейин Жаъфар ибн Абу Толиб сўнгра Абдуллоҳ ибн Равоҳа шаҳид бўлишиди. Қўшин бошлиқлиги эса Ҳолид ибн Волидга ўтади у мусулмонлар қўшинини қуршовдан олиб чиқиб соғ омон Мадинага етиб боради. Жангда 3 минг Византия аскари ҳалок бўлади. Мусулмонлардан эса 12 киши шаҳид бўлади.

Манбалар