Mutlaq huquq
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мутлақ ҳуқуқ — интеллектуал мулк объектига нисбатан унинг эгасига тегишли бўлган мулкий ҳуқуқлар мажмуи. Мутлақ ҳуқуқ эгаси интеллектуал мулк объектидан ўз хоҳишига кўра ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай усулда мутлақ қонуний фойдаланишга ҳақли. Ушбу объектдан бошқа шахсларнинг фойдаланишига ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади. Мутлақ ҳуқуқ эгаси бу ҳуқуқни бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман ўтказишга, интеллектуал мулк объектидан бошқа шахснинг фойдаланишига рухсат беришга ва қонун доирасида уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. Мутлақ ҳуқуқ саноат мулки объектлари, селексия ютуқлари бўйича патент орқали товар белгиларига, хизмат кўрсатиш белгилари бўйича гувоҳ-нома орқали, фирма номига нисбатан далолатнома орқали расмийлаштирилади. Муаллифлик ва турдош ҳуқуқ объектлари, компютер дастурларига нисбатан эса Мутлақ ҳуқуқлар муаллифга (иш берувчига ёхуд буюртмачига) асар яратилиши факти асосида тегишли бўлади. Мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати қонунларда белгилаб қўйилади (мас, ихтирога нисбатан патент 20 йил, бадиий асарга нисбатан муаллифнинг бутун ҳаёти ва унинг вафотидан кейин 50 йил давомида амал қилади ва ҳоказо). Мутлақ ҳуқуқ универсал ворислик (мас, мерос тартибида) ёки шартнома асосида бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин. Мутлақ ҳуқуқ билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1034—1040моддаларида белгилаб қўйилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |