Mutlaq qora jism
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мутлақ қора жисм — ҳар қандай температурада ўзига тушаётган барча нурланишларни (тўлқин узунлигидан қатъи назар) юта оладиган жисм; ютиш крбилияти бирга тенг. Мутлақ қора жисмж. нурлатган ёруғликнинг спектрал таркиби ва энергияси фақат шу жисм температураси билан аниқланади, аммо унинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлмайди. М.к, ж. табиатда мавжуд эмас, уни фақат сунъий йўл билан ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун ичи ковак, но-шаффоф жисм бирор аниқтрагача қиздирилади. Тешик А дан жисм коваги С га кирган ҳар қандай нур С ички девордан кўп марта кайтиши натижасида тўлиқ ютилади, орқага қайтиб чиқмайди (расмга қ.). Юқорида кўрсатилган тарзда бирор температурагача қиздирилган жисмнинг тешигидан чиқаётган нурланишни Мутлақ қора жисмж.нинг нурланиши дейиш мумкин. Мутлақ қора жисмж. қонунлари жисмларнинг хоссаларини аниқлашга имкон беради ва муҳим илмий ва амалий аҳами-ятга эга. Масалан, Мутлақ қора жисмж.нинг Планк нурланиш қонуни энергия квантлари ҳақидаги ғояни илгари сурди. Бу эса, ўз навбатида, квант механикага асос солди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |