Мутлақ руҳ - Гегел фалсафасидаги тушунча. Руҳ, тараққиётининг мутлақ билимга кўтарилиш босқичлари орқали ўтадиган охирги бўгини (ҳалқаси) тушунилади. Руҳ ўз тараққиётида мутлақ ядаи санъатда мушоҳада ва ҳиссиёт орқали, кейин динда — сиёсий кечинмалар орқали англайди, пировардида фалсафада — ўзини англовчи тушунча сифатидаги ғояни шакллантиради. Фаоллаштирилган Мутлақ руҳ ўз-ўзидан ривожланишига қобилиятли, онгли, эркин ва чексиз жараён ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил