Mutoyiba
Мутойиба ёки юмор одамлар, обектлар ёки вазиятларнинг кузатувчиларда кулги ҳиссини келтириб чиқара олиш сифати ёки қобилиятидир. Мутойибани ижтимоий алоқанинг бир кўриниши деб ҳисоблаш мумкин.
Мутойиба уни қўлловчи кишиларнинг ёши, миллати, жўғрофий жойлашуви, олган таълими каби омилларга қараб, турлича бўлиши мумкин. Масалан, ёш болалар нисбатан содда мутойиба шакларини қабул қилишса, дунёқараши шаклланган ва яхши таълим олган шахслар сатира каби мураккаброқ жанрларни ҳазм қилишади[манба керак].
Мутойиба – кулги билан хайрихоҳликни ўзида мужассам этган комиклик тури. Бадиий адабиётга мансуб юмористик асарда ёзувчи ижтимоий ҳаётдаги, шахсий турмушдаги, хусусан, айрим кишилардаги баъзи камчиликнуқсонлардан кулиб, уни танқид қилади. Бунда ёзувчи танқид қилинаётган объектнинг йўқотилишига тарафдор эмас, унга ачинади, ундаги мавжуд камчиликнинг тузалишини истайди. Енгил танқид, ҳазил руҳи билан мутойиба сатирадан фарқ қилади. Сатирик асарда ижтимоий ҳаёт ҳодисалари заҳарханда кулги орқали фош этилса, характердаги нуқсонлар ҳазилмутойиба, киноя билан танқид қилинади. Сатирада мутойиба унсури бўлганидек, мутойибада ҳам сатира унсури бор. Ҳар қандай жиддий асар (роман, қисса, ҳикоя, достон, шеър ва бошқалар) да, халқ ижоди намуналарида ҳам мутойиба бўлади. Ғарб адабиётидаги асосий намояндалари – Мигуэл де Cервантес, Лауренcе Стерне, Чарлес Диcкенс, Николай Гогол, Марк Тwаин ва бошқалар; ўзбек адабиётида эса Муқимий, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад ва бошқалардир.
Тасвирий санъатда мутойиба воқеа, нарса, жонивор, айниқса, кишиларнинг хатти-ҳаракати кулгили тасвирланган, енгил танқид этилган, умуман кўриниши, иши ҳазил-мутойиба тарзида кўрсатилган тасвир (кўпинча графика асари)дир.
Яна қаранг
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |