Muvaqqat hukumat
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муваққат ҳукумат (Россияда) – император Николай ИИ тахтдан ағдарилгандан сўнг барпо этилган 1 демократик ҳукумат. Феврал инқилобидан сўнг Давлат думаси аъзолари Муваққат (Вақтли) комитет томонидан, Петросовет раҳбарларининг розилиги билан, таъсис мажлиси чақирилгунга қадар тузилган. Олий ижроия-бошқарув органи қонун чиқариш функсияларини ҳам бажарган. 1917-йил 2(15) мартдан 25 октябр (7-ноябр) гача фаолият юритган; Муваққат ҳукуматнинг 4 та таркиби алмашган: 1-таркиб (2-октабрист, 8 кадет ва уларга қўшилган 1 трудовик, сўнг – эсер; раис – кадет Г. Е. Лвов) – 6 (19) майгача; 2таркиб (1-октабрист, 8 кадет ва уларга қўшилганлар, 3 эсер, 2 меншевик, раис – Лвов) – 24-июл (6 август)гача; 3таркиб (7 кадет ва уларга қўшилганлар, 5 эсер ва халқ социалистлари, 3 меншевик; раис – эсер А. Ф. Керенский) – 1(14) сентабргача (ҳокимиятни „Директория“га топширган); 4таркиб (6 кадет ва уларга қўшилганлар, 2 эсер, 4 меншевик, 6 парти-ясиз; раис – Керенский) – 25-сентабр (8 октабр) гача.
Муваққат ҳукуматнинг 6(19) мартдаги Россия фуқароларига қилинган мурожаати ва декларацияда [3(16) мартда нашр қилинган] баён қилинган дастурида „ҳокимият ворислиги“ ва „ҳуқуқнинг узлуксизлиги“ тамойилини эълон қилган, урушни „то ғалабага қадар“ давом эттириш ва иттифоқдош давлатлар билан тузилган барча битим ва шартномаларга риоя этилишини билдирган. Полиция аппарати тормор этилишини, Министрлар Совети аъзолари қамоққа олинганини қонунлаштирган, каторга ва сургунни бекор қилган, сиёсий амнистия эълон қилган. Сиёсий эркинликлар жорий қилишга, таъсис мажлисини чақиришга, полицияни халқ милициясига айлантиришга ваъда берган. Мажлис ва иттифоқ эркинлиги ҳақида қонун қабул қилган; император хонадонига тегишли ерларни давлат ихтиёрига ўтказиш ҳақида, саноат корхоналаридаги ишчилар комитети ҳақида фармон чиқарган; нон монополияси жорий этилган. 1(14) сентябрда Россияни республика деб эълон қилган. октябр тўнтариши натижасида ағдариб ташланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |