Muvashshah
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мувашшаҳ (араб. - безатилган, зийнат берилган), акростих — Шарқ халқлари (араб, форс, эски ўзбек) мумтоз шеъриятида бадиий-ифодавий усуллардан бири. "Тавшиҳ" (араб. — "боғламоқ") деб ҳам юритилган. М. асосан қасида жанрида ишлатилиб, унда шеърнинг ҳар бир байти ёки мисрасининг биринчи ҳарфларидан бирор сўз ёки жумла (кўпинча шеър бағишланган шахснинг номи) ҳосил бўлади. М.дан оят, қадис ва ҳикматли сўзларни шеър таркибига жойлаш мақсадида ҳам фойдаланилган. Ўзбек адабиёти тарихида шеърнинг бош қисмида киши исми берилган М.лар кенг тарқалган. Муқимий, Фурқат каби шоирлар кўплаб М. ёзишган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |