Muvozanatlash
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мувозанатлаш — машиналарнинг айланувчи қисмлари (турбина ёки электр двигател ротори, автомобилларда тирсакли валлар, шкивлар, ғилдираклар ва бошқалар) ни барқарорлаш. Буюмнинг бош марказий инерсия ўқи, айланиш ўқи ва ўз ўқи бир-бирига нисбатан қандай жойлашганлигига қараб, М. статик, динамик ва қайишқоқ (эластик) усулларга бўлинади. Статик М. бош марказий инерсия ўқи айланиш ўқига нисбатан параллел тарзда силжиган ҳолларда қўлланади. Динамик М.дан бош марказий инерсия ўқи айланиш ўқига нисбатан бирор бурчакка силжиганда, яъни ўқлар буюмнинг оғирлик марказида кесишганда фойдаланилади. Қайишқоқ М. усули бош марказий инерсия ўқининг айланиш ўқига нисбатан силжишига буюмнинг ўқи эгилиши сабаб бўлган ҳолларда қўл келади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |