Мухаллис (Серопҳулариа интегрифолиа) — сигирқуйруқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Пояси бир нечта. Ҳар бир поя рўваксимон тўпгул билан тугайди. Барги оддий, чўзиқ ёки тухумсимон, чети қирқилган. Гули икки жинсли, қизғишяшил, косачаси 5 бўлакли. Июн— августда гуллаб, мева беради. Ўрта Осиёнинг тоғли раёнларида 8 тури учрайди. Ўзбекистоннинг ҳамма тоғли раёнларида чағиртошли қояларда ўсади. Айрим турлари гулширага бой. Манзарали турлари ҳам бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил