Муксин Таджиевич Ходжиев (1957-йил 29-ноябр, Қўқон, Фарғона, Ўзбекистон ССР) – Гулистон давлат университети ректори (2017-йилдан бери)[1]. Техника фанлари доктори, профессор[2]. 2023-йилда Қозон федерал университети, 2024-йилда Туркиянинг Баликесир университети фахрий профессори. Антиқуэ wорлд — “Антик дунё” Халқаро илмий академиясининг академиги (2009).

Муксин Ходжиев Таджиевич
 Гулистон давлат университети ректори
Мансаб даври
2017-йилдан – ҳозиргача
Ўтмишдоши Зокиров Ботир Собитович
 Сирдарё вилояти Халқ депутатлари Кенгаши а'зоси
Мансаб даври
2019-йилдан – ҳозиргача
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 29-ноябр, 1957-йил
Фарг'она вилояти, Қўқон шаҳри
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Истиқомат жой(лар)и Гулистон
Ўзбекистон
Маълумоти олий
Мукофотлари "О'збекистон Республикаси о'рта махсус касб-ҳунар та’лими а’лочиси" кўкрак нишони, "Меҳр-саховат" кўкрак нишони, "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун" кўкрак нишони

Ҳаёти

1957-йил 29-ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган (1980).

Карераси

1980-1981-йилларда Тошкент шаҳар марказий пахта тозалаш саноати илмий-текшириш институти кичик илмий ходими, 1981-1984-йилларда Тошкент шаҳар марказий пахта тозалаш саноати илмий-текшириш институти кундузги бўлим аспиранти, 1984-1985-йилларда Тошкент шаҳар марказий пахта тозалаш саноати илмий-текшириш институти кичик илмий ходими, 1985-1986-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахтани дастлабки ишлаш кафедраси ассистенти, 1986-1988-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахтани дастлабки ишлаш кафедраси доценти, 1988-1989-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахтани дастлабки ишлаш кафедраси катта илмий ходими,1989-1994-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахтани дастлабки ишлаш кафедраси доценти, 1994-1996-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахтани дастлабки ишлаш кафедраси катта илмий ходими, 1996-1998-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахтани дастлабки ишлаш кафедраси доценти, 1998-1999-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахта технологияси ва механика факултети декани, 1999-2000-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Пахтани дастлабки ишлаш кафедраси профессори, 2000-2002-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мухандис-иқтисодиёт ва кимё технологияси факултети декани, 2002-2011-йилларда Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ректори, 2011-2012-йилларда Бухоро юқори технологиялар муҳандислик-техника институти ректори, 2012-2013-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти пахтани дастлабки ишлаш кафедраси профессори, 2013-2014-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси кафедраси профессори, 2014-2017-йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси кафедраси мудири каби лавозимларда ишлаган. 2017-йилдан бери Гулистон давлат университети ректори[3].

Илмий фаолияти

Техника фанлари доктори, профессор К.Ҳафизов раҳбарлигидаги “Совершшенстевование процесов воличного джинрования с примениением вибрирующих отбойного органа и ножа” мавзусида илмий тадқиқот олиб борган. 1984-йил декабр ойида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1998-йилда техника фанлари доктори, профессор Д.Якубов маслаҳатчилигида “Пахтани ғарамлаш ва минимодулли зичлашнинг механизациялашган технологик жараёнини кўрсаткичларини асослаш ва назариясини яратиш” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Мухсин Ходжиевнинг илм-фан соҳасида 400га яқин асосий илмий ва услубий ишлари мавжуддир.

Мукофотлари

2007-йилда “О'збекистон Республикаси о'рта махсус касб-ҳунар та’лими а’лочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Шунингдек, "Меҳр-саховат", "Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун" ко'крак нишонлари билан мукофотланган.

Манбалар