Muxtar Ibragimov
Мухтар Мамутович Ибрагимов (туғ. 19-сентябр 1972-йил, Хўжайли тумани, Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек давлат арбоби, математика ва физика ўқитувчиси. 2019-йил декабр ойидан 5-сон Хўжайли сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси[1].
| Мухтар Ибрагимов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1972-йил 19-сентябр Хўжайли тумани, Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон ССР, СССР |
| Таълим | Тошкент давлат педагогика университети |
Ҳаёти
Мухтар Ибрагимов 1972-йилда Хўжайли тумани Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Миллати ўзбек. 1994-йилда Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган. Физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Меҳнат фаолиятини 1998-йилда Қорақалпоқ давлат университетининг „Математик таҳлил“ кафедраси ассистенти лавозимида бошлаган. 2001-йилда шу университетнинг „Аспирантура“ кафедраси мудири, 2001—2003-йилларда „Математик таҳлил“ кафедраси ассистенти, доцент, 2003—2004-йилларда „Мониторинг ва ички назорат“ кафедраси мудири, 2004—2007-йилларда Университет кафедра мудири, „Математик анализ“ кафедраси декани.
2007-йилдан ҳозиргача Қорақалпоқ давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори.
2016-йилдан Ўзбекистон математиклар жамияти Қорақалпоғистон бўлими раҳбари[2].
Манбалар
- ↑ „Депутаты“. парлиамент.гов.уз. 21-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-ноябр 2021-йил.
- ↑ „Кандидаты“ (русча). сайлов.уз. 21-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-май 2021-йил.
