Аҳмаджонов Мухтор Орипович (1932.28.6-1998.29.10, Тошкент) - геолог олим, геология-минералогия фанлари доктори (1969), профессор (1972). Ўрта Осиё давлат университетини тамомлаган (1955). Ўзбекистон Геология вазирлигида геолог (1955 — 57). Ўрта Осиё минерал хом ашё илмий тадқиқот институтида катта муҳандис (1957 — 60). 1960-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Геология ва геофизика институтида катта илмий хо-дим, регионал ва динамик геология бўлими мудири (1961-йилдан). 1978-85 ва 1991-йилдан Тошкент техника унтида кафедра мудири. Биринчи марта Ўзбекистоннинг палеозой фундаментининг тектоник ха-ритасини тузди ва ёпиқ майдонлар гео-логик тузилишини мукаммал ўрганди. Ўзбекистонда токембрий қатламлари борлигини биринчи бўлиб аниқлади ва асослади. Бу эса олтин излашга кенг йўл очиб берди. Ўзбекистон Республикасида минерал хом ашё базасини ривожланти-ришга ҳисса кушган. Прагада (1968), Мо-сквада (1971, 1973, 1983) бўлган халқаро геологик конгресслар қатнашчиси. Беру-ний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил