Muxtor as-Saqafiy
Ал-Мухтор ибн Аби Убайд ат-Сақафий (арабча: الْمُخْتَار ٱبْن أَبِي عُبَيْد الثَّقَفِيّ; тах. 622-йилда туғилган – 687-йил 3-апрелда вафот этган) Куфада истиқомат қилган, Алавийлар тарафдори бўлган инқилобчи. 685-йилда Умавийлар халифалигига қарши қўзғолон кўтарган ва Иккинчи фитна даврида Ироқнинг катта қисмини ўз назорати остида 18 ой давомида бошқарган. Ҳусайн ибн Алини Куфага таклиф қилган, аммо кейинчалик Карбало яқинида юз берган фожиада унга ёрдам бермаган.
| Мухтор ас-Сақафий الْمُخْتَار ٱبْن أَبِي عُبَيْد الثَّقَفِيّ | |
|---|---|
|
Мухторнинг тасвирини ифодаловчи Кирмоншоҳдаги кошинкорлик асари | |
| Таваллуди |
Мухтор ибн Абу Убайд тах. 622 |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Болалари | Исъҳоқ |
| Отаси | Абу Убайд ас-Сақафий |
| Онаси | Давма бинти Амр |
Мухтор ас-Сақафий милодий 622-йилда (ислом пайғамбари Муҳаммад Мадинага ҳижрат қилган йили) Тоиф шаҳрида Бану Сақиф қабиласидан бўлган мусулмон қўшин қўмондони Абу Убайд ас-Сақафий ва Давма бинти Амр ибн Ваҳб ибн Муаттиб оиласида дунёга келган[1]. 632-йилда Муҳаммаднинг вафотидан кейин Абу Бакр (ҳ. 632–634) халифа бўлган. Абу Бакр ҳукмронлигидан икки йил ўтиб вафот этган ва унинг ўрнига Умар (ҳ. 634–644) халифа этиб тайинланган[2]. Умар Абу Бакр бошлаган мусулмонлар фатҳларини кенгайтириб, Мухторнинг отаси Абу Убайдни Ироқ фронтига юборди. Абу Убайд 634-йил ноябр ойида бўлиб ўтган Кўприк жангида ҳалок бўлган. Ўша вақтда 13 ёшли Мухтор Ироқ ҳудудида қолган[1] ва бу ер мусулмонлар томонидан забт этилгач, амакиси Саъд ибн Мас’уд ас-Сақафий қарамоғида тарбия кўрган[3]. 644-йилда Умар ўлдирилган. Сўнгра халифалик тахтига Усмон (ҳ. 644–656) ўтирган. Усмон халифаликни 12 йил давомида бошқарган ва 656-йилда қўзғолончилар томонидан ўлдирилган[2].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Кеннедй 2016.
- ↑ 2,0 2,1 Маделунг 1997б.
- ↑ Дихон 1971.