Мухторов Абдураҳим (1931.1.1, Самарқанд) — кулол, майда шакллар устаси. Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (1998). Ус т а У. Жўрақуловдан ҳунар ўрганган. 1962-йил дан мустақил ишлайди. М. Самарқанд кулоллиги (майда ҳайкалтарошлик)да мавзули композициялар йўналишига асос солди. Ижодида халқ анъаналарини ривожлантирган. М. нинг асарларида халқ оғзаки ижодига хос жўшқинлик, беғубор ҳазил руҳи ўз аксини топган. Терракота усулида кундалик маиший ҳаёт, халқ оғзаки ижоди манзаралари акс этган миллий ўйинчоқлар (одамлар, ҳайвонлар ва бошқалар) яратади: "Чойхоначи", "Бешик", "Бозорда", "Фарҳод ва Ширин", "Улоқ", "Хўжа Насриддин", "Туя ва бўталоқ", "Маш-шоқ ва қиз", "Ота" ва бошқа

1982-йилдан Самарқанд шаҳри ўқувчилар уйида кулоллик тўгарагини бошқаради. Кўплаб шогирдлар тайёрлади. М. асарлари билан республика ва чет мамлакатлар кўргазмалари (Япония, Германия, Швейсария, Москва ва бошқалар)да иштирок этади; асарларидан намуналар республика ва чет мамлакатлар музейларида сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил