Muyassar Temirova
Муяссар Темирова (1941-йил 2-феврал, Шергирон қишлоғи, Бухоро тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) – Ўзбекистон қаҳрамони. Атоқли ўзбек зардўзи. Бухоро зардўзлик мактаби намоёндаларидан бири. Ўзбекистон ССР халқ рассоми (1972). Ўзбекистон Республикаси „Ҳунарманд“ уюшмаси Бухоро вилоят бошқармасининг фахрий аъзоси.
| Муяссар Темирова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1941-йил 2-феврал |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1958-йилдан ҳозиргача |
| Миллати | ўзбек |
| Унвони |
Ўзбекистон қаҳрамони Ўзбекистон ССР халқ рассоми |
| Мукофотлари |
|
Болалик ва ёшлик йиллари
Муяссар Темирова 1941-йил 2-февралда Бухоро вилояти Бухоро туманининг Шергирон қишлоғида таваллуд топган[1][2][3][4][5][6][7][8][8][9][10].
Бухоролик зардўзларининг ёш авлодига мансуб бўлиб, замонасининг усталардан сабоқ олган.
Муяссар Темирова зардўзлик фаолияти билан 1958-йилдан буён шуғулланиб келади. Зардўзлик санъатининг ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг 700 нафарга яқин шогирдлари бўлиб. Зардўзлик санъатида юқори муваффақиятларга эришиб, Ўзбекистон ССР халқ рассоми фахрий унвони билан тақдирланган, етук уста сифатида сифатида тан олинган.
Ижодий ишлари МДҲ давлатлари ва Франсия, Германия, АҚШ, Италия, Швейсария каби ўндан ортиқ мамлакатларда ташкил этилган халқаро кўргазмаларда намойиш этилиб, сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар совриндори бўлган.
1959-йилдан Бухоро зардўзлик фабрикасида (ҳозирги Бухоро „Зардўз“ аксиядорлик жамиямати) уста, сех бошлиғи, бўлим бошлиғи; 1994-йилдан юксак бадиий буюмлар тайёрлаш бўлимининг катта устаси. Зардўз М. Аҳмедовага шогирд тушиб, анъанавий зардўзлик санъатини пухта эгаллади. Муяссар Темирова эгаллаган малакасини иш фаолиятида маҳорат билан қўллаб, зардўзлик санъатини нозик дид билан тайёрланган санъат дурдоналари билан бойитди: анъанавий зардўзи буюмлар (дўппи, тўн, кавуш ва бошқалар) учун янги нақш мужассамотлар яратди. Муяссар Темирова аёлларнинг зардўзи либоси мажмуини тайёрлади (1970, Япония ЭКСПО 70 кўргазмасида намойиш этилган), янги замонавий бадиий буюмлар ижод этди; йирик зардўзи намоёнлар яратишга бошчилик қилди ва бу соҳада фаол ижодий фаолият олиб борди. Жумладан, Исмоил Сомоний мақбараси, Минораи калон, Алишер Навоийнинг 525 йиллигига бағишланган зардўзи намоёнлар, Халқлар Дўстлиги ва "Туркистон" санъат саройларининг зардўзи пардалари ва бошқалар. Темирова Ўзбекистон Республикаси байроғи ва герби, Ўзбекистондаги тарихий шахсларнинг зардўзи портретини юксак маҳорат ила яратди.
Муяссар Темирова кўплаб шогирдлар (700 дан ортиқ) тайёрлади. Муяссар Темирова тайёрлаган ишлари билан 1972-йилдан республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этади, у яратган бадиий буюмлардан намуналар республика ва хорижий мамлакатлар музей ва тўпламларида сақланади.[11]
Манбалар
- ↑ „Муяссар Темирова“. Ойина.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Темирова Муяссар „Ўзбекистон Қаҳрамони“ „Олтин юлдуз“ медали билан тақдирланган уста ҳунарманд“. Ҳандиcрафтман.уз. 2022-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ Тухсанова, с. 240—242.
- ↑ „Мастера золотошвейного искусства Бухары ХХ века“. Жоурналпро.ру. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „„Ўзбекистон қаҳрамони“ унвонини олган ўн олти нафар аёл (+сурат)“. Уза.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „Бухорода биринчи маротаба халқаро „Зардўзлик ва заргарлик“ фестивали ўтказилди“. Уза.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ Казакова 2022, с. 277—281.
- ↑ 8,0 8,1 „„Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланган аёллар“. Ойина.уз. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ „„Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан нечта аёл тақдирланган?“. Юз.уз. 2022-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-июл.
- ↑ Золотое ремесло рукодельниц древней Бухары 2015, с. 1495-1498.
- ↑ "Темирова Муяссар" ЎзМЕ. Т-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Адабиётлар
- Казакова М. Бухоролик қаҳрамон аёллар ибрати // Сcиэнтифиc прогресс. — 2022. — № 3.
- Ражабова Г. Ж. и др. Золотое ремесло рукодельниц древней Бухары // Молодой ученый. — 2015. — № 9.
- Тухсанова В. Р. Мастера золотошвейного искусства Бухары ХХ века // Евразийский научный журнал.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |