Википедияда исми Музаффар ва фамилияси Ҳомидхонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Музаффар Зоҳидхонович Ҳомидхонов (1916.26.7 — Тошкент — 1972.25.6) — энергетика соҳасидаги олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1966), техника фанлари доктори (1961), профессор (1962). Ўрта Осиё индустриал институтини тугатган (1940), шу институтда ўқитувчи, аспирант, Чирчиқ электрокимё комбинатида синовчи-муҳандис (1941—45), Тошкент политехника институти (ТошПИ) да доцент, кафедра мудири (1946—62), Ўзбекистон Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти директори (1956—62), Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми Бош илмий котиби (1962—70), ТошПИ ректори (1971—72). "Фан ва турмуш" журн. бош муҳаррири (1972).

Асосий илмий ишлари янги самарали автоматлаштирилган ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр асбоблари назариясини, ҳисоблаш усуллари ва рационал схемаларини ишлаб чиқишга, ток ва кучланиш ўзгартиргичлари, уларни бошқариш ва ҳимоялаш қурилмаларини татбиқ этишга бағишланган. Вентилли ўзгартиргичлар орқали таъминланадиган ва автоматик тарзда бошқариладиган частотали соз-ловчи электр юритмаларни ишлаб чиқ-қан. Илмий ишланмалари бир неча корхона (мас, Чирчиқ электрокимё комбинати, Чирчиқ—Бўзсув ГЕС лари каскади, "Тошқишхўжмаш" заводи) га татбиқ қилинган. Бсруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970). Тошкент техника универси-тети биносига едгорлик лавҳаси ўрна-тилган. Тошкент шаҳри кўчаларидан бири Ҳ. номи билан аталган.

Манбалар

  • Частотное управление асинхроннгм электроприводом, Т., 1959; Электрик юритма ва уни бошқариш асослари (дарслик), Т., 1970 (ҳамкорликда); Компенсионнне втря-мители, Т., 1973 (в соавторстве).