Википедияда исми Музаффар ва фамилияси Комилов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Комилов Музаффар Муротович – Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси[1], Ўзбекистон халқаро ислом академияси амалдаги ректори (2021– 2023) (2024-)[2].

Музаффар Комилов
Музаффар Комилов Муротович
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори
Мансаб даври
2022-йил 2-феврал – 2023-йил
Ўтмишдоши Шоазим Шоисломович Миноваров
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори
Мансаб даври
2024-йил – ҳозирга қадар
Ўтмишдоши Уйғун Ғофуров

Фаолияти

Музаффар Комилов 2018-йилга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимида, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида иш олиб борган[3]. 2018-йил 18-апрел санасидан бошлаб Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш олиб борган. Ҳукуматнинг 2021-йил 25-май кунидаги 323-сон қарорига биноан Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланади[2][4][5]. 2022-йил 2-фефрал кунидан бошлаб Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосар лавозимидан озод қилинди, Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига қўйилгани ҳақидаги хабарни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов эълон қилган[6][7][8]. Ушбу лавозим билан бирга Музаффар Комилов бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори сифатида иш олиб боришда давом этган[6][9].

2021-йил Музаффар Комилов Россия Федерациясида жойлашган Болгар ислом академиясида „Замонавий таълим тизимида исломшунослик ва ислом илоҳиёти фанлари: муаммолар ва истиқбол режалари“ ҳақидаги Халқаро конференсияда иштирок этган[10].

2023-йил Саудия Арабистонининг Макка вилоятидаги Жидда шаҳрида 9-январдан 12-январ кунлари бўлиб ўтган Ҳаж ва умра хизматлари конференсия-кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашаган. Делегацияси аъзолари сифатида Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоевлар қатнашган[11][12][13].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Халқаро ислом академияси ректори Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди“ (2-феврал 2022-йил). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Музаффар Комилов Халқаро ислом академиясига раҳбар этиб тайинланди“ (2021-йил 25-май). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  3. ↑ „Диний қўмита раиси ўринбосари Президентга маслаҳатчи бўлди“ (2022-йил 2-феврал). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  4. ↑ „Ўзбекистон халқаро ислом академиясига янги раҳбар тайинланди“ (2021-йил 25-май). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  5. ↑ ҳттпс://т.ме/ҳуқуқияхборот/9743 #Тайинлов 2021-йил 25-май
  6. ↑ 6,0 6,1 „Президент матбуот котиби“ (2022-йил 2-феврал). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  7. ↑ „Халқаро ислом академияси ректори президент маслаҳатчиси этиб тайинланди“ (2022-йил 2-феврал). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  8. ↑ „Музаффар Комилов Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди“. 2024-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  9. ↑ „Музаффар Комилов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди“ (2022-йил 2-феврал). Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  10. ↑ „Академия ректори халқаро конференсияда иштирок этмоқда“ (2021-йил 24-сентябр). Қаралди: 2024-йил 19-июл.
  11. ↑ „Ҳаж ва умра хизматлари конференсия-кўргазмаси бошланди“. Қаралди: 2024-йил 19-июл.
  12. ↑ „О'збекистон делегацияси Ҳаж ва умра ишлари вазири билан учрашди“ (2023-йил 9-январ). Қаралди: 2024-йил 19-июл.
  13. ↑ „Музаффар Комилов: “Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги муштарак муносабатлар ҳар икки давлатнинг тараққиётига хизмат қилмоқда”“ (2023-йил 1-октябр). Қаралди: 19/07/2024.