Muzaffar Xayrullayev
- Википедияда исми Музаффар ва фамилияси Хайруллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Музаффар Муҳитдинович Хайруллаев (1931.17.11, Қўқон 2004.26.3, Тошкент) – файласуф олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1989), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), фалсафа фанлари доктори (1966), профессор (1967).
Ўрта Осиё университетини тугатган (1951). 1954-1955-йилларда Самарқанд ва Тошкент олий ўқув юртларида ўқитувчи. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг катта илмий ходими (1955-1958), Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа бўлими мудири (1958—1959). Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институти сектор мудири, сўнг директор ўринбосари (1959-1961), директори (1961-1970; 1975-1980). Айни вақтда Тошкент Давлат Университетида (1955-1957; 1962-1965), Тошкент тиббиёт академиясида (1957-1960) ўқитувчи. Ўзбекистон КП МКда бўлим мудири (1970-1975). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори (1980-1987; 1993-2004). 1987-1989-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси фалсафа, иқтисод ва ҳуқуқ фанлари бўлимининг акад.котиби, 1988-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Фалсафа ва ҳуқуқ институтида бўлим мудири. Асосий илмий ишлари Ўрта Осиё халқлари фалсафий тафаккури тарихи, хусусан, Форобий дунёқараши, мантиқ, этика, эстетика, маънавият ва маданият назарияси масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1992). „Мехнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган (2003).
Манбалар
- Форобий ва унинг фалсафий рисолалари, Т., 1963; Мировозрение Фараби и его значение в истории философии, Т., 1967; Уйғониш даври ва Шарқ мутафаккири, Т., 1971; Маданият ва мерос, Т., 1975 (ҳаммуаллифликда); Фараби. Эпоха и учение, Т., 1975; Абу Наср алФараби, М., 1982; Мантиқ, Т., 1993 (ҳаммуаллифлиқда); ўрта Осиёда илк Уйгониш даври маданияти, Т., 1994.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |