Muzaffar ibn Kaydar
- Википедияда исми Музаффар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Музаффар ибн Кайдар (арабча: مظفر بن كيدر[1]) 9-асрда Аббосийлар халифалигининг Мисрдаги ноиби бўлган.
Фаолияти
Музаффар дастлаб 832-йилда отаси Кайдар Наср ибн Абдуллоҳ Миср вилояти ноиби этиб тайинланганидан сўнг, Миср хавфсизлиги (шурта) бошлиғи лавозимига тайинланган. 834-йил баҳорда Кайдар вафот этгач, Музаффар ноибликни ўз қўлига олган. Музаффар дарҳол отаси ҳаётлик пайтида бошланган Яҳё ибн ал-Вазир ал-Жаравий бошчилигидаги исённи бостиришга уринган. Тиннис яқинидаги жангда қўзғолончиларни мағлубиятга учратган. Ал-Жаравий асир олингач, унинг тарафдорлари тарқалиб кетиб, қўзғолонга чек қўйилган[2].
Миср солномачиси ал-Киндийнинг маълумотларига кўра, Музаффар жума намози пайтида такбир айтган Мисрнинг биринчи ноиби бўлган[3]. Музаффарнинг халифалик вилоятларида ўша пайтда амалга оширилаётган миҳнага оид фаолияти баҳсли масала ҳисобланади. Ибн Тағрибирдининг хабар беришича, уламоларни Қур’он яратилгани ҳақидаги масалада синовдан ўтказган[4]. Бироқ бу маълумот отаси ноиблик қилган даврда содир бўлган воқеаларнинг такрори бўлиши эҳтимоли мавжуд[5].
834-йилнинг ёзида халифа ал-Муътасим турк саркардаси Ашинасга Миср устидан назорат қилиш ваколатини берган. Шундан сўнг, унинг номи бутун вилоят бўйлаб дуо-илтижоларда зикр этила бошланган. Орадан кўп ўтмай, Ашинас Музаффарни ноибликдан бўшатиб, ўрнига Муса ибн Аби ал-Аббосни тайинлаган[6]. Музаффар ишдан бўшатилгач, Мисрдан кетган. 837-йилда Бобак ал-Хуррамийга қарши олиб борилган урушда ал-Афшин қўл остидаги зобитлар қаторида қайд этилган[7].
Манбалар
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 193; Ал-Табари 1991, с. 49. Ибн Тагҳрибирди 1930, п. 229, ҳас ал-Музаффар
- ↑ Ал-Кинди 1912, сс. 193–94; Ибн Тагҳрибирди 1930, сс. 218, 229
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 194.
- ↑ Ибн Тагҳрибирди 1930, с. 230.
- ↑ Ҳиндс 1993, с. 3.
- ↑ Ал-Кинди 1912, с. 194; Ибн Тагҳрибирди 1930, сс. 229–30
- ↑ Ал-Табари 1991, с. 49.
Адабиётлар
- Ҳиндс, М. (1993). "Миҳна". Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам, Неw Эдитион, Волуме ВИИ: Миф–Наз. Леиден анд Неw Ёрк: БРИЛЛ. 2–6 б. ИСБН 90-04-09419-9. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/миҳна-CОМ_0732?с.нум=10.
- Ибн Тагҳрибирди, Жамал ал-Дин Абу ал-Маҳасин Юсуф. Нужум ал-заҳира фи мулук Миср wа'л-Қаҳира, Волуме ИИ. Cаиро: Дар ал-Кутуб ал-Мисрийя, 1930.
- Ал-Кинди, Муҳаммад ибн Юсуф. Тҳе Говернорс анд Жудгес оф Эгйпт (Арабиc). Лейден анд Лондон: Э. Ж. Брилл, 1912.
- Ал-Табари, Абу Жа'фар Муҳаммад ибн Жарир. Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХИИИ: Сторм анд Стресс алонг тҳе Нортҳерн Фронтиэрс оф тҳе 'Аббасид Cалипҳате., Транс. Cлиффорд Эдмунд Босwортҳ, Албанй, НЙ: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1991. ИСБН 0-7914-0493-5.