Muzaffar mirzo
- Википедияда исми Музаффар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Музаффар Ҳусайн Мирзо (1473-1509) — Ҳусайн Бойқаронинг 6-ўғли. Онаси — Хадича бегим1дир. Музаффар Мирзо табиатан худбин, ўжар ва тантиқ эди. Хадичабегим Музаффар Мирзони валиаҳд этиб тайинлашга уринган, бироқ удумга кўра, валиаҳдлик Султоннинг катта ўғли Бадиуззамоннинг ҳаққи эди. Севикли хотини Хадича бегим таъсирига тушиб қолган Ҳусайн Бойқаро Музаффар Мирзони кўпроқ суярди. Султоннинг бу ҳаракати бошқа ўғилларига ёқмас, натижада улар доим оталарига қарши ҳаракатда бўлардилар. 1497-йил Султон Ҳусайн Музаффар Мирзога энг бой маъмур бирлик — Астробод вилоятини инъом қилади. 1506-йил май ойида Ҳусайн Бойқаро Шайбонийхонга қарши йўлга чиқиб, Бобо Илоҳий мавзеида вафот этади. Хадича бегимнинг иродаси билан мамлакат тахтига Бадиуззамон Мирзо ва Музаффар Мирзолар ўтиради. Мамлакатда қўш ҳукмдорлик вужудга келади. Ҳар 2 шаҳзода ўз тахтгоҳини Ҳиротнинг 2 чеккасига қуради. 1507-йил Муҳаммад Шайбонийхон Хуросонга кириб, илк жангдаёқ ҳар 2 шаҳзоданинг қўшинини тор-мор этиб, Ҳиротни эгаллайди. Бадиуззамон Мирзо Синдга, Музаффар Мирзо эса Астрободга қочади. 1509-йил Музаффар Мирзо Астрободда бедаво дардга учраб 37 ёшида вафот этади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |