Muzaffargarh
Музаффаргарҳ (урдуча: مظفر گڑھ) – Покистоннинг Панжоб вилоятидаги шаҳар. Чиноб дарёси бўйида жойлашган, Музаффаргарҳ тумани маъмурий маркази. Аҳоли сони бўйича Покистоннинг 39-энг йирик шаҳри.
Музаффаргарҳ урдуча: مظفر گڑھ | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 30°4′10″Н 71°11′39″Э / 30.06944°Н 71.19417°Э | |
| Мамлакат | Покистон |
| Вилоят | Панжоб |
| Туман | Музаффаргарҳ |
| Асос солинган | Навоб Музаффархон Садозаи |
| Майдон | 8,435[2] км2 (3,257 кв ми) |
| Метр | 123 м |
| Аҳолиси (2023[3]) |
235 541 |
| Вақт минтақаси | УТC+5:00 |
| Телефон коди | 066 |
| Почта индекс(лар)и | 24200 |
Тарихи
Ҳинд водийси тамаддуни даврида Музаффаргарҳ минтақаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ҳудуди бўлган. Ведалар даврига келиб Панжоб вилоятига Ҳинд-орий маданияти кириб келган. Вақт ўтиши билан ушбу қадимий шаҳар ва атрофидаги ҳудуд бир қанча тамаддунлар – камбожалар, дарадалар, кекаялар, мадралар, пауравалар, яудҳеялар, малавалар ҳамда курулар марказига айланган.
Милоддан аввалги 331-йилда Аҳамонийлар давлатининг қулаши ортидан ҳозирги Панжоб вилояти ҳудудига 50 минг кишилик армияси билан Александр юриш қилган. Турли даврларда Музаффаргарҳ ҳудуди Мауря империяси, Ҳинд-юнон подшолиги, Кушон подшолиги, Гупталар давлати, Оқ ҳунлар, Эфталийлар, Туркшоҳийлар ҳамда Ҳиндшоҳийлар томонидан бошқарилган.
Милодий 997-йил Ғазнавийлар давлатида ҳокимятни ўз қўлига олган Султон Маҳмуд Ғазнавий 1005-йилда Кобулдаги Шоҳийларни забт этади ва Панжоб вилояти устидан назорат ўрнатади. Кейинчалик ушбу ҳудуд Деҳли султонлиги ва Бобурийлар давлати ҳукмронлигига ўтган. Бобурийлар даврида бу ҳудудга миссионер сўфилар келиши билан асосан мусулмон аҳолиси шаклланган. Уларнинг даргоҳлари ҳалигача бу ҳудудда мавжуд.
Бобурийлар давлати таназзули ортида сикҳлар Музаффаргарҳ туманини забт этган. 1848-йилда эса Британия ҳукмронлигига ўтган.
Шаҳарга асос солиниши
1794-йил Мўлтон ҳокими Навоб Музаффархон Музаффаргарҳ шаҳрига асос солган[4]. Музаффаргарҳ сўзи „Музаффар қал’аси“ деган маънони билдиради, чунки тарихий туман ҳоким қурдирган қал’а деворлари ичида жойлашган. 1864-йил Музаффаргарҳ тумани марказига айланади[5].
Бу жой Кала Пани (Қора сув) деб ҳам аталади, чунки у Ҳинд ва Чиноб дарёлари орасида жойлашган. Британия даврида кўприклар қурилиб, атроф ҳудудлар билан боғланган.
1947-йилдаги мустақиллик
Покистон мустақиллик ҳаракати даврида мусулмон аҳоли Мусулмон лигаси ва Покистон ҳаракатини қўллаб-қувватлаган. 1947-йил Покистон мустақилликка эришгач, кам сонли ҳиндлар ва сикҳлар Ҳиндистонга кўчиб ўтган, ҳиндистонлик мусулмон қочқинлар эса Музаффаргарҳга жойлашган.
Географияси ва иқлими
| Музаффаргарҳ | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Климатограмма | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Музаффаргарҳ майдони 8,249 км2 (3,185 кв ми) ва шарқда Чиноб дарёси, ғарбда Ҳинд дарёси орасида чизиққа ўхшаш ҳудудни ташкил қилади. Денгиз сатҳида 123 метр (404 фт) баландликда[6]. Икки дарё орасида жойлашгани туфайли Музаффаргарҳ 2010-йилги тошқинларда катта зарар кўрган[7]. Шаҳар деярли Покистоннинг географик марказида жойлашган[манба керак]. Энг яқин йирик шаҳар – Мўлтон. Шаҳар атрофи текис аллювиал текисликлардан иборат бўлиб, ситрус мевалар ва манго боғлари учун жуда мосдир[манба керак]. Тумандаги фермаларни сув билан таъминлайдиган суғориш каналлари ҳам бор[манба керак]. Муссон мавсумида Чиноб дарёсига яқин ҳудудларда сув тошқинлари бўлади[манба керак].
Иқлими
Музаффаргарҳ арид иқлимга эга бўлиб, ёз жуда иссиқ ва қиш юмшоқ ўтади. Шаҳар Покистондаги энг экстремал об-ҳавоси кузатилган ҳудудлардан биридир. Энг юқори ҳарорат тахминан 54 °C (129 °Ф), энг паст ҳарорат эса −1 °C (30 °Ф) бўлган. Ўртача ёғингарчилик миқдори тахминан 127 миллиметр (5.0 ин) ташкил этади. Шаҳар ҳудудида чанг бўронлари тез-тез кузатилади.
Маданий мерос обектлари
- Тоҳирхон Наҳар мақбараси
- Шайх Садон шаҳид мақбараси
Транспорти
Музаффаргарҳ бир неча турдаги транспорт воситалари ёрдамида бошқа шаҳарлар билан боғланган.
Автомобил йўли
Шаҳар туманнинг қолган қисми билан умумий узунлиги 983.69 км (611.24 ми) бўлган асфалтланган йўл билан боғланган. Мўлтонга автобуслар тез-тез қатнайди, чунки улар бир-бирига яқин жойлашган[манба керак]. Узоқ манзилларга қатнайдиган автобуслар ҳам бор. Н-70 миллий автомагистрали шаҳарни Покистоннинг қолган қисми билан боғлайди. Ушбу автомагистрал орқали Исломобод, Файсалобод, Карачи, Лоҳур ва Бахавалпурга тўғридан-тўғри бориш мумкин.
Темир йўл
Музаффаргарҳ Покистоннинг барча қисмлари билан темир йўл орқали боғланган, чунки у Мўлтон, Миёнавали ва Атток ўртасидаги тармоқли йўл бўйида жойлашган. Пешовар-Карачи асосий темир йўл линияси Мўлтон тумани орқали ўтади.
Каналлари
Музаффаргарҳда иккита – Музаффаргарҳ ва Ганеш Wаҳ суғориш канали бор.
Электр стансиялари
Музаффаргарҳ АЭС
Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал маълумотларига кўра, Покистон Атом энергияси комиссияси (ПАЭC) Музаффаргарҳда учта ядро реакторини ўрнатишни режалаштирган[8]. Музаффаргарҳ АЭС 1100 мегаватт қувватга эга бўлади[9].
Музаффаргарҳ ИЭС
Музаффаргарҳда 1350 МВт қувват ишлаб чиқарувчи 3 та электр блоги мавжуд. Электр стансияси ёқилғи асосида ишлайди, бироқ Россия компанияси термал блокларни ишга тушириш учун импорт қилинган кўмир етказиб бериш бўйича келишув имзолаган. Дастлаб, электр стансиясини модернизация қилиш Хитой—Покистон иқтисодий йўлаги лойиҳаларига киритилган эди, аммо 2017-йилда Хитой номаълум сабабларга кўра уни келишувдан чиқариб ташлади. Электр стансия шаҳарнинг асосий марказидан тахминан 11 км (6,8 мил) узоқликда жойлашган.
Диққатга сазовор жойлари
Файёз парки
Файёз парки Музаффаргарҳнинг марказида жойлашган ва шаҳардаги ягона парк ҳисобланади. Парк шаҳарнинг собиқ ҳокими Файёз Башир шарафига номланган. Яқинда парк оилавий ҳордиқ чиқариш учун янгиланган ва фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган. Файёз парки Катчеҳрй Чоwк яқинида, Миллий Банк шаҳар филиалининг ёнида жойлашган. Парк жойлашган ҳудуд илгари ҳокимнинг резиденсияси бўлган[10].
Машҳур кишилари
- Навоб Музаффархон, Музаффаргарҳ асосчиси
- Сардор Каурехон Жатои, Ижтимоий хизматлари билан танилган шахс
- Муштақ Аҳмед Гурманий, Ғарбий Покистоннинг собиқ раҳбари
- Навобзода Насруллохон, Покистоннинг таниқли сиёсий арбоби
- Ҳина Раббоний Хор, собиқ ТИВ ва Покистоннинг биринчи аёл ташқи ишлар вазири
- Ғулом Мустафо Хор, Панжобнинг собиқ ҳокими ва бош вазири
- Ғуломнур Раббоний Хор, сиёсатчи
- Султон Меҳмуд, сиёсатчи
- Жамшед Дасти, сиёсатчи
- Азҳар Ҳусайн, курашчи
Манбалар
- ↑ таҳсилс, музаффаргарҳ „таҳсилс оф дистриcт музаффаргарҳ“. Дистриcт музаффаргарҳ. Говернмент оф пакистан. 2023-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-июн.
- ↑ „Ареа“. 2006-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Пунжаб (Пакистан): Провинcе анд Мажор Cитиэс, Муниcипалитиэс & Тоwнс“. Пунжаб (Пакистан): Провинcе анд Мажор Cитиэс, Муниcипалитиэс & Тоwнс. Cитйпопулатион.де. Қаралди: 2020-йил 4-май.
- ↑ Cоттон, Жамес Сутҳерланд; Бурн, Сир Ричард; Меер, Сир Wиллиам Стевенсон. Империал Газеттеэр оф Индиа ... (эн). Cларендон Пресс, 1908.
- ↑ Дистриcт Профиле: Соутҳерн Пунжаб- Музаффаргарҳ
- ↑ „Пунжаб эГазеттеэр | Музаффаргарҳ“. газеттеэрс.пунжаб.гов.пк. 2022-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-апрел.
- ↑ „Музаффаргарҳ, Пакистан: Cаугҳт бетwеэн тwо риверс – Охфам Интернатионал Блогс“.
- ↑ Шаҳ, Саээд „Пакистан ин Талкс то Аcқуире 3 Нуcлеар Планц Фром Чина“ (2014-йил 20-январ).
- ↑ „Асиа Неwс Нетwорк“. 2014-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Файяз Парк“. 2018-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Музаффаргарҳ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |