Muzalar
Музалар (юн. муса) – 1) юнон мифологиясида санъат, фан ва поэзия маъбудалари, Зевс ва Мнемосинанинг 9 қизи. Антик шоирлардан Гесиод (милоддан аввалги ВИИ аср) 9 музани эслатиб ўтади. Хусусан, Клио – тарих, Евтерпа – лирик поэзия, Талия – комедия, Мелпомена – температурагедия, Терпсихора – ўйин, Эрато – муҳаббат лирикаси, Полигимния – гимнлар, Урания – астрономия, Каллиопа Музалар ва Мусей торли чолғу асбоблар билан (Аттика ам-форасидаги сурат, милоддан аввалги тахминан 440 йил).

– эпос маъбудаларидир. Парнас ва Геликан тоғлари М.нинг ёктирган жойлари ҳисобланган. М.нинг раҳбари Аполлон бўлган. М.нинг айрим номлари кей-инчалик санъатнинг турли кўринишларида синоним сифатида қўлланила бошланган. М. образлари антик ва Европа тасвирий санъатида (С. Боттичелли, Я. Тинторетто ва бошқа асарларида) ўз ифодасини топган. 2) Кучма маънода М. – илҳом парилари. М. шоир ва санъаткорларга илҳом беради деб ҳисобланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |