Muzayya jangi
| Музайя жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусулмонларнинг Эронга юриши ва Холид ибн Валид юришларининг бир қисми | |||||||
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Рошидун халифалиги | Сосонийлар империяси Христиан араблар
| ||||||
| Кучлар | |||||||
| 15,000 | 15,000–20,000 | ||||||
Музайя жанги (арабча: معركة المصيخ) – мусулмон араб қўшини ва Сосонийлар империяси ўртасида кечган жанг. Холид ибн Валид Айн ат-Тамрдан Думат ал-Жандалга Иёд ибн Ғанмга ёрдам бериш учун йўл олганида форслар Холид ўз қўшинининг катта қисмини олиб Арабистонга қайтиб кетганида ишонган эди. Шу сабабли форслар мусулмонларни саҳрога ҳайдаб чиқариб, йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишга ва обрў-эътиборларини қайта тиклашга қарор қилдилар. Улар айнан Холид ибн Валид билан яна жанг қилишни истамас эдилар, бироқ Холидсиз мусулмонларга қарши курашга киришга тайёр эдилар.
Ҳужум
Холид ибн ал-Волид ҳужум қилиш учун ҳаракат бошлашга буйруқ берди. Учта алоҳида бўлинма Ҳусайд, Ханафис ва Айн ат-Тамрдан Холид томонидан аниқ белгиланган алоҳида йўналишлар бўйлаб ҳаракат қилишга ва Мусайядан бир неча мил узоқликдаги жойда ва вақтда тўпланишга буйруқ берилди. Ушбу юриш режада кўрсатилганидек амалга оширилди ва учта бўлинма белгиланган жойга йиғилди. Холид ибн Валид ҳужум вақтини ҳамда уч бўлинмага душманнинг уч томонидан ҳужум қилишни белгилаб берди. Империя қўшини мусулмонларнинг уларга уч томондан зарба беришидан ҳужум вақтида хабардор бўлди. Тунда амалга оширилган ушбу ҳужум оқибатида империя аскарлари ўзини йўқотиб қўйди ва уларнинг қароргоҳида ваҳима юзага келди. Бир бўлинмадан қочган империя аскарлари бошқа томондан ҳужум амалга ошираётган душман ҳарбийларига дуч келди ва бу нарса тартибсизликни кучайтирди. Жанг оқибатида минглаб аскарлар ҳалок бўлди. Мусулмонлар душманнинг бутун қўшини йўқ қилишга ҳаракат қилишди, бироқ шунга қарамай, кўплаб эронликлар ҳамда насроний араблар қоронғиликдан фойдаланиб, қочишга муваффақ бўлдилар.
Уруш оқибати
Музайя жангидан сўнг омон қолган насроний араблар ва форс аскарлари Санийядаги араб қўшини таркибига қўшилишди. Улар кейинчалик Саний ва Зумайл жангларида йўқ қилинган.
Адабиётлар
- А. И. Акрам, Тҳе Сwорд оф Аллаҳ: Кҳалид бин ал-Wалеэд, Ҳис Лифе анд Cампаигнс, Нат. Публишинг. Ҳоусе, Раwалпинди (1970) ИСБН 0-7101-0104-Х.