Абулҳасан бин Муҳаммад Али бин Муҳаммад Музаййин (ваф. 939) – “Насо­йим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи.

Касби сартарошлик бўлгани учун “Музаййин” номи билан шуҳрат топган. Жунайд Бағдодий, Саҳл бин Абдуллоҳ Тустарий, Абу Жаъфар Мажзум, Абубакр Мағозилий, Абу Амр Нужайд, Абу Абдуллоҳ Хафиф Шерозий, Муъаммил Жассос, Абу Яъқуб Ақтаъ билан ҳамсуҳбат бўлган. Ансорийнинг гувоҳлик беришича, бир-бирига холавачча бўлган иккита шайх ана шундай нисба билан аталган.

Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.