Музланиш — 1) Ер юзасида узоқ давр мавжуд бўлган табиий музлар, асосан музликларнинг йиғиндиси. Мас, Кавказ, Помирдаги тоғ музликлари, ёки Антарктида, Гренландиядаги материк типидаги музликлар; 2) иқлимнинг совиши натижасида музликлар майдонининг анча кенгайиш жараёни. Қ. Музлик даври, Антропоген система (давр).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил