Уй музлаткичи, музясар билан.

Музлаткич маиший техника воситаси бўлиб, ўз ичидаги маҳсулотларни ташқи шароит ва ҳароратдан сақлайди. Музлаткич термоизолацияланган жавон ва механик, электр ёки кимёвий иссиқлик насосидан иборат. Насос жавондан иссиқликни ташқарига сиқиб чиқаради, натижада жавон ичи атроф-муҳитдан совуқроқ ушлаб турилади. Совутиш озиқ-овқатни узоқ сақлаш ва унда бактериялар кўпайишининг олдини олиш учун зарур.

Музлаткич жавони икки қисмга ажратилади. Юқоридаги қисм музхона дейилади, у ерда ҳарорат −10 °C (кучли музлатгичларда −30 °C) дан 0 °C гача ушланади. Музхона остидаги бўлимда эса ҳарорат сув музлаш нуқтасидан озгина юқори ҳарорат сақланади. Аксарият таом маҳсулотларини сақлаш учун оптимал ҳарорат +3 дан +5 °C гачади[1].

Музлаткич нисбатан замонавий ихтиродир. Музлаткич яратилганига қадар озиқ-овқат маҳсулотлари зах ертўлаларда сақланарди.

Манбалар

  1. ↑ архив нусхаси, 2009-01-04да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2009-01-04

Ҳаволалар