Muzqaymoq

Музқаймоқ — тухум, қаймоқ ёки турли мевалардан тайёрланадиган яхна ширинлик. Музқаймоқ учун дастлаб асосий масаллиқ бирикмасини тайёрлаш ва бирикмани музлатиш жараёни талаб этилади. Қаймоқли музқаймоқ учун тухум ёки тухум сариғи шакар билан қориштириб, яхшилаб айлантирилади, шакари эригач, иссиқ сут қуйилади ва чил-чўп билан бетўхтов айлантириб турилади. Идишда яхши аралашган қуюқ масса ҳосил бўлади. Унга ванилин қўшилади, сўнгра қолип идишларга қуйилиб, совитиб, музлатилади. 1 кг музқаймоқ олиш учун масаллиқлар (г ҳисобида): 600 г сут, 75г қаймоқ, 250 г шакар, 0,1 г ванилин, 3 дона тухум. Мевали музқаймоқ учун мева кайнатиб пиширилади, сўнгра сим элакдан ўтказилиб, пюре тайёрланади. Қайноқ сувда шакар эритилади. Масалликлар совигач, пюре билан қиём аралаштирилади ва қолипларга солиб музлатилади. 1 кг музқаймоқ учун 200 г мева (қулупнай, мандарин ва бошқалар), 325 г шакар, 1 г лимон кислотаси керак бўлади[1].
Музқаймоқ таркиби- Сут маҳсулотлари
Музқаймоқнинг асосий хомашёси бўлиб, маҳсулотга озуқавий қиймат, мазали таъм ва қаймоқли тузилма беради.
Бутун сут — оқсил, ёғ ва лактоза манбаи.
Қаймоқ — юқори ёғли бўлиб, маҳсулотни юмшоқ ва мазали қилади.
Сут кукуни (тўлиқ ёки ёғсиз) — қалинлаштириш учун ишлатилади.
Сарёғ ёки сут ёғи — ёғ миқдорини ошириш ва тузилмани яхшилашда ишлатилади.
Шакар ва ширинлаштирувчилар
Музқаймоққа керакли ширинлик ва текстура берувчи асосий ингредиэнтлар.
Шакар (сахароза) — асосий ширинлаштирувчи.
Глюкоза сиропи ёки кукуни — текстурани юмшатиш ва кристалланишни олдини олишда ёрдам беради.
Фруктоза — ширинлигини ошириш учун ишлатилади.
Сунъий ширинлаштирувчилар (кам калорияли вариантлар учун): стевия, аспартам, сукралоза ва бошқалар.
Стабилизаторлар ва эмулгаторлар
Музқаймоқнинг кристалланмаслиги, силлиқ тузилмаси ва узоқ муддат сақланиши учун қўшилади.
Стабилизаторлар: гуар сақичи, карбоксиметилселлюлоза (КМС), желатин, агар-агар, пектин, алгинатлар.
Эмулгаторлар: моно- ва диглицеридлар, леcитиндан фойдаланилади (таркибни бир хил қилиш учун)..
Сув
Музқаймоқ массасининг катта қисмини ташкил этади. Юқори сифатли тозаланган сув ишлатилади. Сут таркибидаги сув ҳам ҳисобга олинади.
Татлар ва ароматлар
Музқаймоқнинг тури ва брендига қараб қуйидагилар ишлатилади:
Табиий татлар: ванил, какао, мевалар, кофе, ёнғоқлар.
Сунъий ароматлар: ванилин, мевали эсенсиялар.
Мева пюреси ёки бўлаклари: қулупнай, малина, манго, лимон, банан ва бошқалар.
Ранг берувчилар (агар керак бўлса)
Табиий: зардоб (сафрон), лавлаги экстракти, спирулина, сабзавот экстрактлари.
Сунъий: Э-кодли ранглар, масалан, Э102 (тартразин), Э133 (бриллиант кўк).
Тарихи

Келиб чиқиши
Музқаймоқли десертларнинг келиб чиқиш тарихи номаълум бўлиб, уларнинг келиб чиқиши тўғрисида бир нечта манбалар мавжуддир. Баъзи манбаларда, милоддан аввалги 550-йилларда Форс давлатидан келиб чиққан музқаймоқга ўхшаш егуликлар тасвирланган[2][3], бошқа манбаларда эса Рим императори Нерон асал ва шароб аралашмасидан иборат бўлган биринчи сорбетни тайёрлаш учун Апеннин тоғларидан муз тўплаганлиги айтилади, ҳозирга келиб эса сорбет ширинлиги илк маротаба Форс давлатида тайёрланган деб ишонилади[4][3][5][6][7]. Яна бошқа манбаларда айтилишича, музқаймоқ Мўғуллар империясида пайдо бўлган ҳамда илк маротаба Хитойга Мўғуллар империяси сарҳадлари кенгайиши пайтида тарқалган[8].
Галереяси
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Боок оф Фирсц (инглиз). РW Пресс. ИСБН 978-1-909284-29-6. „c. 550-530 БC, Фирст ментион оф флавоуред сноw ор иcе : дуринг тҳе Персиан Эмпире“
- ↑ 3,0 3,1 Маркс, Гил. Энcйcлопедиа оф Жеwиш Фоод (инглиз). ҲМҲ, 2010-11-17. ИСБН 978-0-544-18631-6.
- ↑ „Биртҳплаcе оф иcе cреам: Персианс аре белиэвед то ҳаве интродуcед тҳе арт оф фрозен дессерц“ (эн). Тҳе Индиан Эхпресс (2018-йил 11-сентябр). Қаралди: 2020-йил 29-август.
- ↑ Cоусинеау, Пҳил. Тҳе Паинтед Wорд: А Треасуре Чест оф Ремаркабле Wордс анд Тҳеир Оригинс (эн). Симон анд Счустер, 2012-09-11. ИСБН 9781936740253. „Тҳе анcиэнт Персианс cреатед а делиcиоус анд cоолинг cонcоcтион cаллед шарбат“
- ↑ Wеир, Cаролине; Wеир, Робин. Иcе Cреамс, Сорбец & Гелати:Тҳе Дефинитиве Гуиде, 2010 — 9-бет.
- ↑ Мигоя, Франcисcо Ж.. Фрозен Дессерц. Тҳе Cулинарй Институте оф Америcа, 2008.
- ↑ Cларке, Чрис. Сcиэнcе оф Иcе Cреам. Роял Соcиэтй оф чемистрй, 2004 — 4-бет.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Музқаймоқ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |