Музрабоцой (ўрта оқимида Кампиртепасой) — Сурхондарё вилояти Шеробод ва Музработ туманлари ҳудудидаги сой. Кўҳитанг тоғининг жануби-шарқий ён бағридан (3139 м) бошланади. Узунлиги 62 км, ҳавзасининг майдони 126 км². М.нинг бош қисми Мачайлисой деб юритилади. Баҳорда унга умумий уз. 63 км бўлган 30 га яқин сой қўшилади. М.нинг йирик ирмоклари Томчилисой, Анжирбулоқ. М.дан Шеробод чўлидаги хўжаликлар сув олади.[1]

Музрабоцой
Тавсиф
Узунлиги 62
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил