Икромов Музраф Муборакхожиевич (ўзбекча: Икрамов Музраф Мубаракходжаевич 1973-йил 14-сентабрда Тошкент шаҳрида туғилган) — ўзбек ҳуқушуноси, давлат арбоби. 2015—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири[1], 2017—2019-йилларда Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси[2]. 2020-йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари.

Икромов Музроб Муборакхожиевич
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси
Мансаб даври
2017-йил – 2019-йилгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Олимхон Рустамов
Вориси Саидлазиз Саидкаримов
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири
Мансаб даври
2015-йил – 2017-йилгача
Президент Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Ниғматилла Йўлдошев
Вориси Русланбек Давлетов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1973-йил 14-сентябр (1973-09-14) (53 ёш)
Тошкент
Мукофотлари

Ҳаёти

1973-йил 14-сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти — олий, мутахассизлиги ҳуқуқшунос. 1995-йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2007-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йили Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва ме'ёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси вазифасидан бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқарманинг бош маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

1997-2003-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, 2003-2008-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонунчилик Бош бошқармаси бошлиғи адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказининг раҳбари, 2008-2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси бўлим мудири, 2012-2013-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизматининг Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича шўба мудири, 2013-2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2015-2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири, 2017-2019-йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси, 2019-2020-йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи[3] лавозимларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 25-майдаги ПҚ-4727-сон қарори билан М. Икрамов Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган[4][5].

Мукофотлари

М. Икрамов 2007-йилда “Шуҳрат” медали[6] ҳамда 2014-йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист”[7] Фахрий унвони билан мукофотланган.

Манбалар

  1. ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2015-йил 12-феврал Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Ресоубликаси Вазирлар Маҳкамасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.
  2. ↑ „Собиқ адлия вазири Музраф Икромов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси этиб тайинланди Қаралган сана=14.08.2024“ (дарё.уз).
  3. ↑ „Собиқ адлия вазири Музраф Икромов Қашқадарё вилояти Адлия бошқармасига раҳбар этиб тайинланди Қаралган сана=14.08.2024“ (кун.уз).
  4. ↑ „Музраф Икрамов Адлия вазирлигига қайтди Қаралган сана=14.08.2024“ (кун.уз).
  5. ↑ „Адлия вазирлигига 30 йил: Маликовдан Давлетовгача“.
  6. ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2007-йил 29-август "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн олти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.
  7. ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2014-йил 26-август Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони Қаралган сана=14.08.2024“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2024-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-август.