Muzun Almellehon

Музун Алмеллаҳон (арабча: مزون المليحان; 1999-йилда туғилган) — суриялик фаол ва қочқин. Суриялик қизларнинг мактабда қолиши учун олиб борган ишлари билан танилган. „Суриянинг Малаласи“ деб ҳам аташган[1]. 2017-йил июн ойида УНИCЕФнинг энг ёш „Эзгу ният элчиси“га айланган[2].
Ҳаёти
Алмеллаҳон 1999-йил 16-апрелда Имон ва Рокон Алмеллаҳонлар оиласида туғилган[3]. У Суриянинг Даръо шаҳрида улғайган[1][3]. Отаси мактаб ўқитувчиси бўлган[3]. Унинг икки укаси ва бир синглиси бор[1][3]. Сурия фуқаролар уруши бошлангач, улар яшаб турган шаҳар ҳукумат томонидан қамал қилинган. 2014-йил бошларида жанглар кескинлашгач, оиласи Иорданияга кўчиб ўтган ва 3 йил давомида қочқинлар лагерларида яшаган[1]. Алмеллаҳон оиласи бир неча бор кўчишга мажбур бўлган. Улар Даръодан қочиб, Иорданиядаги қочқинлар лагерларидан паноҳ излаганида Музун ўзи билан фақат китобларини олганини айтган, чунки унинг учун энг муҳим нарса таълим бўлган[4]. Улар яшаган биринчи лагер Заъатари бўлиб, кейинчалик у ердан Иорданиядаги яна бир лагер Азраққа кўчишган[5]. У ерда бўлган пайтда оиласига Канада ёки Швецияга кўчиб бориш таклифлари тушган. Алмеллаҳоннинг отаси логистика сабабларига кўра бу таклифларни рад этган[5]. Кейинчалик Алмеллаҳон 2015-йил сентябрида Давид Cамерон эълон қилган режа доирасида оиласининг Буюк Британияга кўчишини келишиб олган[5], бу режага кўра Британия ҳукумати 20 0000 нафар суриялик қочқинни қабул қилишни режалаштирган эди[1]. Икки ярим ой ўтиб, оила Нюкаслга олиб келинган[5] ва улар Буюк Британияга қабул қилинган илк суриялик қочқинлар қаторида бўлган[1]. Алмеллаҳонларнинг фарзандлари маҳаллий мактабга жойлаштирилган. Алмеллаҳон Кентон Счоолдаги 9 нафар қочқин болалардан бири бўлган[5], у журналист бўлишга қизиқишини билдирган[1].
Фаолияти
Қизлар таълимини ҳимоя қилишга Алмеллеҳонни Заъатари лагеридаги синфида 40 нафар қизнинг ярми турмушга чиқиш учун мактабни ташлаб кетгани ундаган. Болалар никоҳи Сурияда унча кенг тарқалмаган бўлса-да, фуқаролар уруши бошланганидан кейин кескин ошди[6][7]. Алмеллаҳон ота-оналарни фарзандларини, айниқса, қизларни эрта турмушга бериш ўрнига қочқинлар мактабларида қолдиришга кўндиришга уриниши билан танилди[1]. У, шунингдек, болаларни мактабда қолишга ундашга ва болалар никоҳининг олдини олишга ҳаракат қилган[8].
Алмеллаҳон Малала Юсуфзайнинг дўсти бўлиб, у билан 2014-йилда Юсуфзай Алмеллаҳон яшаётган қочқинлар лагерига ташриф буюрганида танишган. Кейинчалик Алмеллаҳонни Юсуфзайнинг ўзи Нобел тинчлик мукофотини олган маросимга таклиф қилган[1]. Юсуфзай Алмеллаҳон Буюк Британияга келганидан сўнг ҳам уни бориб кўрган[1]. Алмеллаҳоннинг фаолияти бир қатор мамлакатларда эътироф этилган[3] ва бу унинг „Сурия Малаласи“ тахаллусини олишига олиб келган[1][3][9]. 2015-йилда у ББCнинг 100 аёли рўйхатига киритилган[10].
2017-йил 16-октябрда Музун урушдан жабр кўрган мамлакат ўқувчилари билан учрашиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам бериш учун миграциядан сўнг илк бор яна Иорданияга сафар қилган. Улар мамлакатдаги энг оғир шароитларда ҳам таълим олишга қатъий бел боғлаган эдилар[11].
Алмеллаҳон 2017-йил июн ойида УНИCЕФнинг энг ёш „Эзгу ният элчиси“га айланган[2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 Лиззиэ Деарден. „Сйриан рефугеэ гирл'с мессаге то wорлд леадерс: 'Гиве ус тҳе поwер то маке оур ҳопес анд дреамс cоме труэ'“. Тҳе Индепендент (2016-йил 4-феврал). 2022-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 „УНИCЕФ намес Музоон Алмеллеҳан, а Сйриан рефугеэ, ас гоодwилл амбассадор“. ФирстПост (2017-йил 20-июн). Қаралди: 2022-йил 21-феврал.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Тҳомпсон, Cраиг „Неwcастле офферс неw ҳомес то Сйриан рефугеэс – бут Сундерланд ҳас офферед но ҳелп“. Чрониcле Ливе (2016-йил 30-май). Қаралди: 2016-йил 14-ноябр.
- ↑ Мертенс, Маггиэ. „Wҳен Музоон Алмеллеҳан Флед Wар-Торн Сйриа, Ше Онлй Броугҳт Оне Тҳинг—Ҳер Счоолбоокс“ (эн). Гламоур. Қаралди: 2018-йил 3-май.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 „Музоон Алмеллеҳан: тҳе Сйриан теэнагер wҳо ис тҳе талк оф тҳе Тйне“. Тҳе Гуардиан (2015-йил 27-январ). Қаралди: 2016-йил 14-ноябр.
- ↑ „Сйриан теэн адвоcатес фор гирлс' эдуcатион“. Неw Ёрк Тимес (2015-йил 4-июн). Қаралди: 2016-йил 14-ноябр.
- ↑ Строчлиc, Нина „Меэт тҳе Малала оф Сйриа“. Тҳе Даилй Беаст (2014-йил 9-сентябр). Қаралди: 2016-йил 14-ноябр.
- ↑ Wоолластон, Виcториа (5 Новембер 2016). „Ҳоw Неwcастле эмбраcед а теэнаге Сйриан рефугеэ“. Wиред. Қаралди: 14 Новембер 2016.
- ↑ Пуреwал, Ҳарпреэт „Иф Дове эхпеcц wомен то чеэр уп, ит ҳасн'т беэн пайинг аттентион“. Тҳе Гуардиан (2016-йил 24-октябр). Қаралди: 2016-йил 14-ноябр.
- ↑ „ББC 100 Wомен 2015: Wҳо ис он тҳе лист?“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2015-йил 17-ноябр). Қаралди: 2019-йил 17-август.
- ↑ „Музоон Алмеллеҳан ретурнс то Жордан то меэт Сйриан рефугеэс стривинг то гет ан эдуcатион“. УНИCЕФ. Қаралди: 2018-йил 3-май.