My Chemical Romance
Мй Чемиcал Романcе („Май Кемикал Роменс“) — америкада 2001-йил ташкил топган рок-гуруҳ. Гуруҳ ташкил топгандан кейин 2002-йили Эебалл Реcордс билан ҳамкорликда „И Броугҳт Ёу Мй Буллец, Ёу Броугҳт Ме Ёур Лове“ албомини чиқарадилар. 2004-йил эса „Тҳреэ Чеэрс фор Сwеэт Ревенге“ албомини чиқарадилар ва албомдаги „Ҳелена“, „Тҳе Гҳост Оф Ёу“, „Иъм нот Окай (И Промисе)“ сингллари билан катта муваффақият қозонадилар. 2006-йил ҳам муваффаққиятга „Тҳе Блаcк Параде“ албоми орқали эришадилар. Албомдаги „Wелcоме То Тҳе Блаcк Параде“ қўшиғи эса ҳит даражасига эришади.
| Мй Чемиcал Романcе | |
|---|---|
|
Мй Чемиcал Романcе | |
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | 2001 Ню-Жерси |
| Мамлакат | АҚСҲ |
| Жанр |
Панк-рок Алтернатив Рок,пост ҳардcоре |
| Таркиб |
Герард Wай Франк Иэро Рай Торо Боб Бряр Мике Wай |
| Вебсайт | [1] |
Тарихи
Мй Чемиcал Романcе, Герард Wай тарафидан 2001-йил қурилди. Биринчи сингллари „Скйлинес анд Турнстилес“ни 11-сентабр воқеаларига асосланган ҳолда ёзилди. Ўз таркибига Мике Wай ва Рай Торо ни қўшган гуруҳ Ню Жерсида бир қанча консертларда саҳнага чиқиб, роcк мусиқасини севувчилар тарафидан илиқ қабул қилинди. Биринчи Албомлари „И Броугҳт Ёу Мй Буллец Ёу Броугҳт Ме Ёур Лове“ни чиқармасдан олдин гуруҳ таркибига Франк Иэро ҳам қушилади. Бу Алъбомда Франк Иэро фақатгина 2 та қўшиқда гитара чалади. Бу албомдаги қўшиқлар „Айбдор Ошиқлар“ мавсуга асосланади. 2004-йил чиқган иккинчи албом „Тҳреэ Чеэрс Фор Сwеэт Ревенге“ „Айбдор Ошиқлар“ мавзусини давом эттиради. Олдинги албом пост-ҳардcоре йўналишида яратилган бўлса, бу албомда кўпроқ эмо-пунк ҳавоси сезилиб турар эди. Бу ўзгариш гуруҳнинг баъзи муҳлислари тарафидан яхши қабул қилинмаса ҳам, гуруҳнинг муҳлислар сони янада ортади. Албомнинг сотилиш сони рекорд рақамларга эришади. 2004-йил гуруҳнинг илк барабанчиси Матт Пелиссиэрнинг ўрнига Боб Бряр келади, 2005-йил Греэн Дай билан консертларда саҳна олади.
23-Октабр 2006-йилда Англияда, 24-Октабр да эса Америкада учинчи албомлари Тҳе Блаcк Параде сотувга чиқади. Албомдаги биринчи сингл „Тҳе Блаcк Параде“ га клип олдилар ва бу сингл Англия ҳит-парадларида узоқ вақт 1-ўринда турди.
Гуруҳ таркиби
- Герард Wай — вокал (2001-йил гуруҳга қўшилган)
- Рай Торо — гитара, орқа вокал (2001-йил гуруҳга қўшилган)
- Франк Иэро — ритмик гитара, орқа вокал (2002-йил гуруҳга қўшилган)
- Микей Wай — басс гитара (2001-2007)
- Боб Бряр — барабанлар (2004-йил гуруҳга қўшилган)
Герард Wай
Герард Артҳур Wай (Джерард Артур Уэй) 1977-йил 9-апрелда АҚШнинг Ню Жерси штатида туғилган, Мй Чемиcал Романcе ни ташкилчиларидан бири.
Уэй италян-шотлан келиб чиқишига эга. У қўшиқ куйлашни 4-синфлигида мактаб спектаклида Питер Пеннинг ролини ўйнаётганида бошлаган. Қўшиқ куйлашдан ташқаари Уэй расм ва комикслар чизиш билан шуғулланар эди. 1995-йилда ўрта мактабни битирганидан кейин, Уэй Ню-Ёркдаги Счоол оф Висуал Арц санъат мактабига ўқишга кирди ва 1999-йил битирди.
11-сентабр терракти бўлган пайтлар Уэй Ню-Ёркда ишлаётган эди. Бу воқеа ҳаётини ўзгартиришга туртки бўлди ва у Мй Чемиcал Романcе гуруҳини тузди. (Гуруҳнинг номи Уэлш Ирвиннинг „Эcстасй: Тҳреэ Талес оф Чемиcал Романcе“ китобининг номидан олинган). Джерарддан ташқаири гуруҳга Рай Торо, Мет Пелисиэр (кейинчалик унинг ўрнига Боб Браяр қўшилади), Френк Иеро ва Джерарднинг укаси Майк қўшилади. Уэй учун мусиқа депрессия, алкогол ва наркоманликка қарши энг яхши иложга айланди. Бу эса Джерардни „Ҳелена“ каби шахсий қўшиқларни ёзишига ундади. Бу қўшиқни у бувиси — Елена Ли Раш ўлганидан сўнгра унга бағишлаб ёзган.
Мусиқадаги муваффақиятига қарамасдан Джерард расм чизишни ташламади. У ўз гуруҳи ва бошқа гуруҳлар учун расм чизишга давот этти. Расмлари орқали у ёрдам мақсадида, айниқса кўкрак саратонига қарши курашиш ёрдам пули тўплади. Бундан ташқари у Цунамидан зарар кўрганлар учун Тҳе Усед гуруҳининг ҳамкорлигида „Ундер Прессуре“ қўшиғига кавер ёздилар.
Яқиндагина у МТВдаги МТВ2 Алл Тҳат Роcкс кўрсатувида 63% овоз билан „Рокнинг Қироли“(Алмигҳтй Кинг оф Роcк) деб тан олинди.
Рай Торо
Раймонд Мануэл Торо-Ортиз 1977-йилда 15-июлда Неw Жерсей штатида дунёга келади. Ёшлигида Қуээн, Металлиcа, Мегадетҳ ва Слаер гуруҳларининг қўшиқларини севиб тингларди.
Франк Иэро
Франк Антҳонй Иэро (Френк Энтони Иэро) 1981-йил 31-октабрда Ню Жерсида туғилади. Унинг болалиги Беллевилледа Мй Чемиcал романcе нинг бошқа иштирокчилари билан ўтади. Френк ҳар хил гуруҳларда гитара чалишни 11-ёшида бошлайди. Мй Чемиcал Романcедан олдин Пенcей Преп, Ҳйбрид, Сеcтор 12, И Ам а Гравеярд, Гиве Уп тҳе Гҳост гуруҳларида гитара чалади. Мактабни битирганидан кейин Рутгерс Университйга ўқишга киради, аммо кейинчалик Мй Чемиcал Романcега қўшилгач ўқишни ташлайди.
Микей Wай
Мичаэл Жамес Wай (Майкл Джеймс Уэй) 1980-йил 10-сентабр Ню Жерси да туғилади. Джерард Уэйнинг ҳақиқий укаси. Китоб Магазиниди ишлаган пайтлари Ирвин Велшнинг Эcстаcй: Тҳреэ Талес оф Чемиcал Романcе китобининг номидан келиб чиқган ҳолда гуруҳга ном топади. Майкл бас гитарани чалишни ўргангандан кейин колледжда ўқишни ташлайди ва гуруҳга қўшилади.
Боб Бряр
Боб Бряр (Боб Браяр) 1979-йил 31-декабрда Чиcагода туғилади. Боб Флоридада университетга киради. Диснейwорлдда барабанчи бўлиб ишлайди. Ҳар хил симфоник ва жаз гуруҳларида барабанчилик қилган. 2004-йил гуруҳга қўшилган. Ундан олдин Тҳе Усед гуруҳи билан ишларди.
Дискография
- Дреамс оф Стаббинг анд/ор Беинг Стаббед (2002)
- И Броугҳт Ёу Мй Буллец, Ёу Броугҳт Ме Ёур Лове (23-Июл, 2002)
- Лике Пҳантомс, Форевер (Август, 2002)
- Тҳреэ Чеэрс фор Сwеэт Ревенге (8-Июн, 2004)
- Wарпед Тоур Боотлег Сериэс (2005)
- Лифе он тҳе Мурдер Сcене (21 Март, 2006)
- Тҳе Блаcк Параде (24-Октабр, 2006)
- Дангер Дайс: Тҳе Труэ Ливес оф тҳе Фабулоус Киллжойс (22-Ноябр, 2010)
Ҳаволалар
| Викиомборда „Мй Чемиcал Романcе“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |