„Мй Ҳеарт Wилл Го Он“ - канадалик қўшиқчи Cелине Дион ижро этган қўшиқдир. Жамес Cамерон томонидан суратга олинган Титаниc филми асосий таронаси ўлароқ танилган. Қўшиқ мусиқаси Жамес Ҳорнер томонидан яратилган. Қўшиқ матнини эса Wилл Женнингс ёзган[1][2].

„Мй Ҳеарт Wилл Го Он“
Cелине Дион сингли
Лет'с Талк Абоут Лове албомидан
Чиқарилган санаси 24-ноябр 1997-йил
Ёзиб олинган 22-май 1997-йил
Студия Wаллйwорлд, Тҳе Ҳит Фаcторй
Жанр Поп
Давомийлиги
  • 4:40 (албом версияси)
  • 5:11 (саундтрек версияси)
Лейбл
  • Cолумбиа
  • Эпиc
Бастакор(лар) Жамес Ҳорнер
Лирик ижодкор(лар) Wилл Женнингс
Продюсер(лар)
Cелине Дион сингллари хронологияси
„Тҳе Реасон“
(1997)
„Мй Ҳеарт Wилл Го Он“
(1997)
„Имморталитй“
(1998)
Жамес Ҳорнер сингллар хронологияси
Ан Оcеан оф Мемориэс Мй Ҳеарт Wилл Го Он
(1997)
Ҳймн то тҳе Сеа
Клипи
„Мй Ҳеарт Wилл Го Он“ ЁуТубеда

Тарона Дионнинг Лет'с Талк Абоут Лове (1997) номли студиявий албомига киритилган. 1997-йилнинг 24-ноябрида сингл ўлароқ чиқарилган. Қўшиқ глобал миқёсда ҳитга айланган. АҚШ, Австралия, Австрия, Белгия, Бирлашган Қироллик, Дания, Финландия, Франсия, Германия, Ирландия, Исландия, Испания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия, Швеция, Швейсария ва Венгрия каби йигирма бешдан ошиқ мамлакатлар чартларида энг юқори поғонани эгаллаган.

„Мй Ҳеарт Wилл Го Он“ қўшиғи Дионнинг „ташриф қоғози“ ўлароқ кўрилади[3]. Ашула умумжаҳон бўйлаб 18 миллиондан ортиқ нусхада сотилган[4][5]. Америка овоз ёзиш саноати ассоциацияси ва Миллий санъат фонди томонидан тузилган „Аср қўшиқлари“ (инглизча: Сонгс оф тҳе Cентурй) рўйхатига киритилган. Қўшиқ учун Билле Wоодруфф режиссорлигида клип суратга олинган. Клип 1997-йилнинг охирида омма эътиборига ҳавола этилган. Бундан ташқари, Дион 2017-йилнинг 21-майида Биллбоард Мусиc Аwардс тақдирлаш маросимида Титаниc филмининг 20 йиллиги шарафига қўшиқни ижро этган[6].

Манбалар

  1. ↑ „41ст Аннуал ГРАММЙ Аwардс – Реcорд Оф Тҳе Еар“. Натионал Аcадемй оф Реcординг Арц анд Сcиэнcес. Қаралди: 15-ноябр 2012-йил.
  2. ↑ Роберц, Давид. Бритиш Ҳит Синглес & Албумс, 19тҳ, Лондон: Гуиннесс Wорлд Реcордс Лимитед, 2006 — 137-бет. ИСБН 1-904994-10-5. 
  3. ↑ Cараманиcа, Жон. „Эмотионс Wитҳ Эхcламатион Поинц“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (17-сентабр 2008-йил). Қаралди: 10-январ 2010-йил.
  4. ↑ Инc, Ниэлсен Бусинесс Медиа. Биллбоард (инглизча). Ниэлсен Бусинесс Медиа, Инc., Фебруарй 28, 1998. 
  5. ↑ „Тҳе 50 бест поп сонгс wриттен фор мовиэс“ (инглизча). Тҳе Телеграпҳ. Қаралди: 12-январ 2018-йил.
  6. ↑ „Cелине Дион то Синг 'Мй Ҳеарт Wилл Го Он' ат Биллбоард Мусиc Аwардс“. Неwсwеэк (8-май 2017-йил). Қаралди: 2017-йил 20-май.

Ҳаволалар