Мй лефт фоот — 1954-йилда ирландиялик ёзувчи ва шоир Чристй Броwн томонидан ёзилган биографик асар.

Мй лефт фоот
Муаллиф(лар) Чристй Броwн
Мамлакат Ирландия
Тил инглизча
Жанр(лар)и биографик асар
Нашр этилган санаси 1954-йил

Мавзу

Асар Чристй Броwннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга қарши курашиб келганлиги ва бу тўсиқларнинг барчасини оиласининг ёрдами билан енгиб ўтганлиги ҳақида ҳикоя қилади. Ёзувчи ушбу асари орқали ҳаётда ҳар қандай тўсиқни бартараф этишнинг иложи борлигини таʻкидламоқчи бўлган.

Сюжети

Чристй Броwн 1932-йил Дублинда таваллуд топган. Унинг ўнта акаси болалигида вафот этган. Чристйнинг онаси ўғлининг уч ойлик даврида яхши овқат емаганлиги, ҳатто, кўп маротаба асабийлашганидан қўлини мушт ҳолида тугиб турганлигидан бола нуқсонли ҳолда туғилади. Чристй гапиришга қийналади ва танасининг чап тарафини ҳаракатлантира олмайди. Чристй Броwн бир куни укаси билан ўйин ўйнаётган пайтида чап оёғи билан ердаги бўёқ ва мўйқаламларни олиб расм чизишни бошлайди. Унинг бу истеʻдодидан хабар топган тарбиячиси Катриана Делаҳаут Чристйни рассомлик мусобақасига олиб боради ва у мусобақада ғолибликни қўлга киритади. Рассомчиликдан анча зериккан Чристй фаолиятини ҳикоя ёзиш билан давом эттиради. Адабиётга кириб келиш жараёнида анча қийналади ва ташқи муҳитдан, одамлар орасидан чекинади. Чристйнинг тушкунликка тушганлигини сезиб, кўриб турган оиласи уни ўзи каби имконияти чекланган ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусобақага олиб боришади. Чристй мусобақа давомида ўзи каби ёшларни кўргач, мақсадини амалга оширишга бўлган ишончи ортади. У мусобақадан уйига қайтгач, шифокор Cоллинснинг кўрсатган ёрдами орқали жисмонан даволанишни бошлайди. Чристй Броwн муолажа якунлангач, нутқи яхшиланади, гапиришни бошлайди ва ҳамма билан турли мавзуларда суҳбатлар қура олади. Чристй Броwн шифокор Cоллинснинг ёрдами орқали муваффақиятга эришганлиги ҳақида биографик асар ёзишга қарор қилади. Асар сўнгида Чристй Марй Cаррни базмда учратади. Марй ҳамшира эди. Улар турмуш қуришади ва бирга бахтли ҳаёт кечиришади[1].

Қаҳрамонлар

Чристй Броwн - Асар муаллифи ва бош қаҳрамон

Броwн хоним - Чристйнинг онаси

Катриана Делҳаут - Чристйнинг тарбиячиси

Шифокор Cоллис - Чристйни муолажа қилган ва тиббий ёрдам кўрсатган киши[2].

Экранлаштириш

„Мй лефт фоот“ китоби асосида 1989-йилда филм суратга олинган. Филмда Даниэл Дай-Леwис Чристй Броwн ролини ижро қилган ва „Энг яхши эркак актёр“ номинацияси бўйича Осcар мукофотини қўлга киритган. Бренда Фриcкер „Энг яхши ёрдамчи аёл“ номинацияси бўйича Осcар соҳибаси бўлган[3].

Фактлар

  • Чристй фалаж касаллиги туфайли фақат чап оёғининг бармоқлари билан расм чизган ва ҳикоя ёзган.
  • Чристй Броwннинг ўнта акаси болалигида вафот этган.
  • Шифокор Роберт Cоллис Чристйнинг ёзиш кўникмасини шакллантирган ва биографик китобини чоп этишида кўмаклашган.
  • Чристй Броwн америкалик Бетҳ Мооре деган оилали аёл билан турмуш қуришни режалаштирган.
  • Чристй 1970-йилда Мооре ҳақида „Доwн Алл тҳе Дайс“ номли китоб ёзган.
  • 1970-йилда Чристй Броwн Марй Cарр билан базмда танишиб қолган ва кейинчалик турмуш қурган.
  • „Мй лефт фоот“ асари Ирландия адабиётида „Улйссес“ асаридан кейин яратилган энг оммабоп асар.
  • Чристй Броwн 49 ёшида вафот этган.
  • Асар баʻзи манбаларда „Менинг чап бармоғим“ деб ҳам аталади[4].

Манбалар

  1. ↑ „Мй Лефт Фоот Суммарй“. суперсуммарй.cом. 2024-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 13-январ.
  2. ↑ „Сол Аяğıм - Китап Öзети Оку, Конусу, Карактерлери Ве Сайфа Сайıсı“. миллиет.cом.тр. 2024-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-апрел.
  3. ↑ „Мй Лефт Фоот“. эн.м.wикипедиа.орг. 2023-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-апрел.
  4. ↑ „Фун Фаcц Фридай: Чристй Броwн“. манофлабоок.cом. 2023-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 5-июн.