Мяо (мео, ўзларини хмонг деб аташади) — Жанубий Хитой, Шимолий Ветнам, Лаос, Мянма ва Таиланддаги халқ. Умумий сони 8,53 млн. киши, жумладан, Хитойда 7,65 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Мяо-яо тил гурухига мансуб тилда сўзлашади. Анъанавий диний эътикрдларга риоя қиладилар. Деҳқончилик (шоли), тўқувчилик билан шуғулланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил