Mycroft Holmes
| Майкрофт Холмс | |
| инглизча: Мйcрофт Ҳолмес | |
| (Сидней Пейжет томонидан Странд Магазине нашриёти учун махсус чизилган тасвир мана шундай акс этган.) | |
| Ижодкор: | Артур Конан Дойл |
| Асарлари: | Тўртлар белгиси, Баскервиллар ити, Скарлетдаги тадқиқот |
| Биринчи тилга олиниши: | Таржимон билан бўлган воқеа |
| Жинси: | эркак |
| Миллати: | инглиз |
| Ирқи: | Европоид |
| Оиласи: | Шерлок Холмснинг акаси |
| Фарзандлари: | йўқ |
| Лақаби: | Ёқимтой Майкрофт (Уни Шерлок Холмс шундай атайди) |
| Унвони: | Британия ҳокимиятидаги расмий шахс |
| Вазифаси: | Махфий хизмат вакили |
Майкрофт Холмс (инглизча: Мйcрофт Ҳолмес) — Артур Конан Дойл қиссалларида келтирилган бетакрор қиёфалардан бири. У узқувар детектив Шерлок Холмснинг акаси бўлиб, ёши жиҳатидан етти йилга Холмсдан фарқ қилади. Улар орасида доимий келишмовчиликлар тез-тез бўлиб тургани боис, бу вазият уларга оддийдек туюларди. Бу шахс Дойлнинг 4та ҳикоясида пайдо бўла бошлаган: «Таржимон билан бўлган воқеа» (биринчи пайдо бўлиши), «Шерлок Холмснинг сўнгги иши», «Бўш уй», «Брюс-Партингтон чизмалари».
«Брюс-Партингтон чизмалари» ҳикоясида келтирилишича, 1895-йилнинг ноябрида бўлган ҳодисада Майкрофт Холмс мана бундай таърифланади:
Юғон бўйинли ва жисмоний тетик кўринган ушбу камтарин таъна бетакрор ақл соҳиби бўлган бошни кўтариб турар эди. Унинг серқирра қобилияти чимирилган қоши остида ёниб турган кўзларни ва оғзи атрофидаги ажирларни беркитиб турарди. Унинг қиёфасига назар солинганида бир қарашдаёқ юксак интелект соҳиби эканлигини сезиб олиш қийин эмас эди.
Майкрофт укасига нисбатан анча ақлли инсон бўлади. Британия Мудофа вазирлигида ишлайди. Холмс Вацонга аввалига уни яхши билмаганлиги учун акасини мудофа вазирлигида молиявий ҳисоботлар билан ишлашини айтади. Шерлок айнан «Брюс-Партингтон чизмалари» ҳикоясида Др. Вацонга Майкрофт ҳақида ушбу сўзларни айтади:
У Британия ҳукуматига хизмат қилади. Майкрофт йилига 450 фунт маош олади, лекин бўйсинувчи қатламда, у мансабпарастликни ёқтирмайди шунинг учун ҳам баъзи бир унвону мансабларни таклиф қилишганида рад этган. Аслида эса, у Англиядаги энг мустақил одамдир. Кўрдингизми, унда ўзгача қобилият ва у буни ўзи учун ўзи яратди. Унинг қўлига депатртаментнинг барча қарорлари, хулосалари келиб тушади, ҳа у ўша марказ ҳудди палаталарда ҳисобот йиғиладиган жойга ўхшаб. Унинг миясида барчаси тартиб билан жойлашган ва ҳар лаҳзада ошкор бўлиши мумкин. Унинг бирон бир сўзи давлат сиёсатини ҳал қилмаганини билмайман, у ўша муҳитда яшайди ва унинг барча фикрлари улар билан ҳамоҳанг.
Шерлок Холмс Майкрофтнинг соҳаси «барча нарсани билиш» эканлигига доим шама қилади. Шерлокдаги каби, Майкрофт ҳам «дедуксия назарияси»ни аъло даражада ўзлаштиради, лекин бу қобилиятни курсида ўтириш учун сарфламайди. Майкрофтнинг бу ҳарактери борасида Шерлок мана бу сўзларни айтган: «Агарда изқувар ҳаётидаги санаът бошланиши ва тугаши шу креслода акс этганида эди, менинг акам Майкрофт жиноий ишларни фош этиш борасида дунёдаги энг яхши арбоб бўлар эди. Лекин унда кўнгилчанлик ва энергия етишмайди.» Майкрофт Лондоннинг энг нуфузли одамлари бирлашган жамият «Диоген» Уайтҳоллни аъзоси бўлади. Шерлок билан жуда ҳам кам муомалада бўлади: «Брюс-Партингтон чизмалари» ҳикоясида Майкрофт 10 йилдан бери укаси Шерлок яшаётган Бейкер-Стритдаги уйга бор-йўғи бир маротиба келган. Майкрофт Шерлокни «ёш бола» деса, изқувар акасини «ёқимтой Майкрофт» деб атайди.