Myron Scholes

СКОУЛС (Счолес) Майрон (1941, АҚСҲ, Калифорния штати) — америкалик иқтисодчи. Чикаго университетида иқтисодиёт доктори (1969), Станфорд университети профессор Ф. Блек билан ҳамкорликда фонд бозорида аксиядорлар опсиони қийматини аниқ/гашнинг принсипиал янги усулини ишлаб чиқди. Бу усул кўпгина соҳаларда иқтисодий параметрларни баҳолашга янгича ёндашувларга, шунингдек, молия дастакларининг янги типларини яратиш ва жамиятда таваккалчиликни тартибга солишнинг янада самаралироқ усулини қўллашга имконият яратди. Нобел мукофоти лауреати (Роберт Мертон билан бирга; 1997)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |