МЙУНСЕР (Мунзер, Мунтзер) Томас (тахминан 1490, Штолберг, Гарс — 1525.27.5, Мюлхаузен яқинида, Тюрингия) — Реформация даврида деҳқонплебейлар оммаси етакчиси ва Германияда 1524—26 йиллардаги Деҳқонлар уруши раҳбари. Ҳокимиятни зўрлик билан ағдариб ташлаш, уни халқ қўлига топшириш ва одил жамият ўрнатиш ғояларини диний шаклда тарғиб қилган. Тюрингия — Саксонияда деҳқонлар урушининг ягона марказини тузишга уринган, лекин 1525-йил 15-майда унинг отряди Франкенхаузен шаҳри ёнида тормор этилиб, М. асир тушган ва қатл этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил