Мюнхен битими - Буюк Британия бош вазири Н. Чемберлен, Франсия бош вазири Э. Даладе, Германиянинг фашист диктатори А. Гитлер ва Италиянинг фашист диктатори Б. Муссолини томонидан 1938-йил 29—30-сентабр да имзоланган битим. Судет вилоятини Чехословакиядан ажратиб олиб Германияга беришни, шунингдек, Венгрия ва Полша ҳукуматларининг Чехословакияга нисбатан бўлган ҳудудий даъволарини қондиришни назарда тутган. Бу битим Иккинчи жаҳон урушининг очилишига имконият яратди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил