Мюоний — мусбат заряди мюон т+ ва электрон е~дан ташкил топган зарра. Қисқача т+ е~ ёки Ми билан белгиланади. 1957-йилда Л. Д. Ландау ва А. Салом М. мавжудлигини фараз тарзида айтишган. М. тузилиши водород атоми тузилишига ўхшаш, бунда протон ўрнида т+бўлади. М. т+нинг моддада тормозланишидан ҳосил бўлади, бу вақтда м+ атом электрон қобиғидаги электронлар билан қўшилиб, мусбат ион хрсил қилади. Мас, с++Хе—>|х+е~+Хе+. Яшаш даври т=2,2’10~6 с; (и+ ва е~ лар хусусий магнит моментларига эга. Уларнинг спинлари бир-бирига параллел ёки антипараллел бўлиб, энергиялари~2-10~5аВ га фарқ қилади ва шу ту-файли қўшилишда 4463,16 Мгс частотали электромагнит тўлқин чиқаради. М.ни водороднинг енгил изотопи деб қараб, атомар водороднинг ҳар хил моддалар билан кимёвий реаксияси тезлигини аниқлаш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил