Мюонлар (с,+— мезонлар) — спини -ж га тенг бўлган турғунмас элементар зарралар; яшаш даври 2,2-10"6c, массаси электрон массасидан тахминан 207-марта ортиқ. Мусбат зарядланган с+ ва манфий зарядланган с~ мюон мавжуд. Улар бир-бирига нисбатан зарра ва антизарра ҳисобланади. Мюон лептонлар синфига киради, яъни электромагнит ва кучеиз ўзаро таъсирларда қатнашади, кучли ўзаро таъсирларда эса қатнашмайди. Мюон биринчи марта космик нурларда америка физиклари К.Андерсон ва С. Неддермеерлар томонидан кузатилган (1936).

Космик нурларда ва зарядланган зарралар тезлаткичларида (юқори энергияли) Мюон, асосан я-мезон (пионлар) ҳамда К-мезонларнинг парчаланишидан хрсил бўлади, п ва К-мезонлар эса ўзаро кучли таъсирлашувчи зарралар (адронлар) тўқнашганида, масалан, протонлар р ядро билан таъсирлашганида юзага келади. Шунингдек, мюон мезонларнинг электромагнит парчаланишида ҳам ҳосил бўлади.

Мюоннинг бирор муҳитдан ўтувчанлик қобилияти адронлар, электронлар у-квантларга нисбатан анча юқори. Шунинг учун улар Ер атмосферасидан ўтибгина қолмай, Ернинг ўзига ҳам анчагина киради. Тажрибалар 1012—1013 эВ энергияли космик нурларнинг бир неча км чуқурликкача ўтишини кўрсатди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил