Myuzikl

Мюзикл (инглизча: мусиcал – „мусиқали“) – асосан, комедия характеридаги мусиқали саҳна асари. Замонавий эстрада, маиший мусиқа, рақс, драма ва операнинг айрим ифода воситаларидан фойдаланилади. ХИХ асрнинг 2-ярмида АҚШда юзага келган (Тҳомас Бакернинг „Тҳе Блаcк Cроок“ („Ғамгин муттаҳам“) спектакли, 1866). Айниқса, ХХ асрда кенг ривож топди. Ричард Родгерснинг „Оклаҳома!“ (1943), Алан Жай Лернернинг „Мй Фаир Ладй“ („Менинг гўзал маликам“) (1956), Леонард Бернстеиннинг „Wесциде Сторй“ („Весцайд воқеаси“) (1957), Жеррй Ҳерманнинг „Ҳелло, Доллй!“ („Салом, Доллй!“) (1964) мюзикллари бутун дунёга машҳур бўлди. Улар жаз мусиқа хусусиятлари, ривожланган хореографик саҳналар, кескин драматик ривожи билан ажралиб туради. Мюзикллар Ўзбекистон театрларида ҳам қўйилган („Ламанчлик киши“, М.Ли; „Сердаромад жой“, А. Берлин; „Менинг гўзал маликам“, Ф.Лоу ва бошқалар). Ўзбекистонда мюзикл, асосан, болалар театри саҳнасида ривожланган. В. Милов („Мусиқа мамлакатидаги саргузаштлар“, „Али бобо ва 40 қароқчи“, „Бўғирсоқ“, „Аждаҳо ва най“), А. Эргашев („Тегирмон устида офтоб ярқилайди“, „Илон қиролича“, „Қор маликаси“), А. Икромов („Морозко“, „Андерсен эртаклари“ ва бошқалар), А. Мансуров („Синдбаднинг саргузаштлари“) кабилар мюзикл яратганлар.
Манбалар
- ↑ Морлей, 15-бет
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |